ПСЖ хўжайинлари АПЛ клубига сармоя киритмоқчи
08 янв 2023 23:26
Новости
ПСЖ хўжайинлари АПЛ клубига сармоя киритмоқчи
ПСЖга эгалик қилувчи Qatar Sports Investments (QSI) компанияси яна бир клубга сармоя киритмоқчи.
Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, QSI бу йил инглиз клубларидан бирида миноритар акциядор бўлмоқчи. Жумладан, "Тоттенхэм" билан фаол музокаралар олиб борилмоқда.
ПСЖ президенти ва QSI бош директори Носир Ал Хелайфи ҳафта бошида "Тоттенхэм" раҳбари Даниэль Леви билан учрашув ўтказди. Ҳозирча музокаралар дастлабки босқичда давом этмоқда.
QSI 2023 йилда бир нечта клубларга катта сармоя киритиши кутилмоқда. Улар аллақачон "Брага"нинг 23% улушига эгалик ҳуқуқига эга бўлди ва Европадаги камида битта бошқа клубда миноритар акциядор бўлишни хоҳлайди. Жанубий Америка ҳам улар учун устувор минтақа ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии