RU

Последние новости

21:51"Атлетико" — "Мальорка". Таркиблар маълум  0 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 20:13"Брест" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  0 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  5 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   4 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   8 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  0 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  25 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1 17:21Дилшод Комиловнинг кейинги клуби номи маълум  2 17:12МЮ "Арсенал" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  2

ПСЖ собиқ футболчиси: "Бензема "Олтин тўп"га лойиқ. Месси ва Роналду қариди" Новости

ПСЖ собиқ футболчиси: "Бензема "Олтин тўп"га лойиқ. Месси ва Роналду қариди"

ПСЖ собиқ ярим ҳимоячиси Жером Ротен "Олтин тўп" бу йил "Реал" ва Франция термаси ҳужумчиси Карим Бенземага топширилиши кераклигини айтди.

"Карим "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин. Кимдир совринлар ҳақида гапириши мумкин. Бу муҳим жиҳатлардан бири холос, лекин индивидуал ҳаракатларни ҳам унутмаслик лозим, футболчи маҳорати, атрофдагиларга ижобий таъсир кўрсата олиш, фэйр-плей ва бошқалар. Етакчиликни қўлга олиш, атрофдагиларга ижобий таъсир кўрсата олишда ва фэйр-плейда Бенземага тенг келадиган футболчилар жуда кам.

Бу йил у аввалгилардан кўра кучлироқ, нозик дид билан ва техник томондан ҳам юқори савияда ўйин кўрсатмоқда. Мисол учун унинг яқинда Миллатлар Лигасида Бельгия ва Испания термалари дарвозасига урган голларини олайлик. У статистика бўйича ҳам энг яхшилардан, янги мавсумда эса бутун Европада энг яхши "тўққизлик". Шунчаки унда бу йил Евро ёки Чемпионлар Лигаси соврини йўқ. Бироқ Бензема ЕЧЛни қўлга киритган мавсумларида ҳам бу қадар яхши ўйнамаганди. Криштиану Роналду "Реал"дан кетгач, Карим ўзининг янги қирраларини кашф этиб, янги даражага чиқа олди.

"Олтин тўп"ни ўз статистикаси сабаб қўлга киритган футболчилар бўлган-ку. Криштиану Роналду – улардан бири. У жуда ажойиб эди.

Месси иқтидорлироқ, маҳоратлироқ. Аммо бу икки "маҳлуқ" қариб қолди, улар кўп нарсани бошдан ўтказишди, аммо ҳозир улар "Олтин тўп" учун курашда иштирок этмаяпти. Совринни Бенземага беринг, у бунга лойиқ", – деди Ротен.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика