RU

Последние новости

20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  5 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  0 19:30"Бунёдкор" - "Бухоро" (онлайн ҳисоб)  9 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   12 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  9 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  10 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0

ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади Новости

ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади

ПСЖ ҳамда "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тур учрашуви якунланди.

ПСЖ

Анхель Ди Мария - 14', Анхель Ди Мария - 33', Тома Менье - 90'

Лига Чемпионов - группа A . Тур 1

19/09/2019, 01:00

0
:
3
Завершен

Реал Мадрид

Стадион: Parc des Princes, 46431 зрителей

Главный судья: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
14'  Анхель Ди Мария
14'  Хуан Бернат
33'  Анхель Ди Мария
33'  Идрисса Гейе
60'  Мауро Икарди (Эрик Шупо-Мотинг)
70'  Маркиньос (Андер Эррера)
82'  Анхель Ди Мария
89'  Пабло Сарабия (Абду Диалло)
90'  Тома Менье
90'  Хуан Бернат
90'  Хуан Бернат
32'  Даниэль Карвахаль
35'  Гарет Бэйл
70'  Эден Азар (Лукас Васкес)
70'  Хамес Родригес (Лука Йович)
79'  Гарет Бэйл (Винисиус Жуниор)
82'  Винисиус Жуниор
89'  Рафаэль Варан


ПСЖ – "Реал"3:0

"Парк де Пренс"

Голлар: 1:0 – 14 Ди Мария, 2:0 – 33 Ди Мария, 3:0 – 90 Менье.

ПСЖ: Навас, Тиаго Силва, Бернат, Кимпембе, Маркиньос (Эррера, 70), Ди Мария, Гуйе, Сарабия (Диалло, 89), Верратти, Менье, Икарди (Шупо-Мотинг, 60).

"Реал": Куртуа, Варан, Милитао, Карвахаль, Менди, Кроос, Хамес (Йович, 70), Азар (Васкес, 70), Каземиро, Бэйл (Винисиус Жуниор, 79), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Карвахаль (32), Винисиус Жуниор (82), Ди Мария (82), Варан (89), Бернат (90).



90+3. Бернат Карвахалга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.

90+1. ГОООЛ! Ди Мария-Бернат-Менье учлиги ажойиб голни яратди! Ди Мария қарши ҳужумга қочаётган Меньега тўпни узатди, Тома эса қаршисида бир ҳимоячи борлигини кўриб, чапроқдаги Бернатга пас берди, Хуан тўпни қайтарди ва Менье деярли бўш дарвозани ишғол қилди! 3:0

89. Статистика

Зарбалар 9-8

Аниқ зарбалар 4-0

Тўпга эгалик қилиш 51% - 49%

85. Шупо Мотингдан зарба... Эрик Ди Мариядан ажойиб узатмани қабул қилди ва тезда дарвоза томон зарба берди, ноаниқ.

82. Винисиус Бернатга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. Ди Марияга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. У бразилиялик йигитчага бир нималар деб, ташлангани учун жазоланди.

79. Ўзгариш: Бэйл ўрнига Винисиус Жуниор майдонга тушди.

79. Бензема яқин масофадан дарвозага бош билан зарба берди, аммо йўналиш бироз ноаниқ.

76. ГОООЛ! Бензема ҳисобни тенглаштирди, аммо... ЙЎҚ. Ён ҳакам байроқчасини кўтарди. Зарба пайтида офсайдда турган Йович ўша ҳужумга таъсир кўрсатган деб ҳисобланди ва "Реал"нинг яна бир голи ҳисобга олинмади.

74. Шупо Мотинг чап қанотда тўпга эга бўлди ва рақиб жарима майдончасига кирди. Аммо зарба жуда ноаниқ.

70. Ўзгаришлар: Азар ўрнига Васкес, Хамес ўрнига Йович майдонга тушди. ПСЖда Маркиньос ўрнига Андер Эррера ўйинга қўшилди.

69. Маркиньос жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Тез орада унинг ўрнига бошқа футболчи майдонга тушади.

66. Бу сурат бир неча дақиқа олдин стадиондаги ВИП секторда олинган.

61. 3:0? ЙЎҚ. Ди Мария рақиб жарима майдончасига кириб, тўпни Сарабияга узатди, Пабло эса тўпни дарвозага бурди. Бу сафар Куртуа "Реал"ни қутқариб қолди.

60. Ўзгариш (ПСЖ): Икарди ўрнига Шупо Мотинг майдонга тушди.

60. ДИ МАРИЯ! Анхель Куртуа устидан тўпни ташлаб қўйишга уринди, аммо унинг ҳисоб-китоби аниқ бўлиб чиқмади. Тўп майдонни тарк этди.

55. "Реал" турли комбинацион ҳужумлар амалга оширишга уриняпти, аммо ПСЖ ҳимояси ишочли ҳаракат қилмоқда. Хатто Азар бир футболчини алдаб ўтишга қийналяпти.

50. Иккинчи бўлим ҳам худди биринчисидек иккала жамоанинг фаоллиги билан бошланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

45. ЗАРБААА! Бэйл Азарнинг узатмасидан сўнг жарима майдончаси чизиғи устидан тўпга кучли зарба берди. Бироз ноаниқ.

42. ВИП секторда футбол томоша қилаётганларнинг кайфияти чоғ.

37. Йўқ, Бэйлнинг голи ҳисобга олинмади.

35. ПСЖ дарвозаси ишғол қилинди, аммо ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Бэйл тўпни ўзига бўйсундираётганда тўп унинг қўлига теккан экан. Ҳозирча ҳакам экрандаги воқеаларни томоша қилмоқда...

33. ДИ МАРИЯ! ГОООЛ! Аргентиналик еврокубоклардаги юбилей 100-учрашувида жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди! Анхель рақиб 16лиги олдида тўпни қабул қилиб, дарвозага бир назар ташлади ва яқин бурчакка зарба бериб, Куртуа дарвозасини ишғол қилди.

32. "Реал" рақиб жарима майдончаси чизиғи ёнида стандарт ишлаб олди. Тўп олдида Гарет Бэйл... Зарба берилди ва тўр Навас қўриқлаётган дарвозанинг устидан ўтди. Голга бир неча сантиметрлар етишмади.

Ўйиндан олдин ПСЖ мухлислари томонидан тақдим этилган перформанс.

27. Товон билан пас, зарбааа. ПСЖнинг навбатдаги ҳужуми жуда хавфли тус олди, аммо сўнгги зарба "Реал" ҳимоячисига тегди вазият якунланди.

25. Қайноққина сурат

22. ПСЖ ўзининг тезкор ва комбинацион ҳужумлари билан Мадриддан келган футболчиларни шошириб қўймоқда. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик мезбонларда.

16. Азар тезкорлик билан ПСЖнинг голига жавоб қайтаришга уринди. Бельгиялик рақиб жарима майдончаси чизиғи устида ПСЖ дарвозасининг узоқ бурчагига зарба берди, аммо бироз ноаниқ.

14. ГОООЛ! Ди Мария собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди ва голни нишонлади! Вератти чап қанотда тўпни жамоадошига узатди ва "девор" услубидаги ҳаракатдан сўнг уни қайтариб олди ва жарима майдончасида дарвозанинг яқин бурчагига югураётган Анхелга тўпни узатди. Ди Мария эса тўпга оёғининг учида зарба бериб, ҳисобни очди. 1:0

11. Менье ўз жарима майдончаси ёнгинасида Азарни йиқитиб, қоидани бузди. Хамес Родригес жарима майдончасига узатилган тўпни Париж клуби ҳимоячилари қайтариб юборишди.

8. Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб, "прострел" амалга оширди, бироқ унинг собиқ жамоадоши Кейлор Навас тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.

2. Бугун жамоалар анъанавий либосларда эмас. ПСЖ оқ, "Реал" эса Франция терма жамоаси либосининг рангига яқин тўқ кўк формаларда тўп тепмоқда.

1. Учрашув бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва Тьяго Силва ҳамда Карим Бензема дарвозаларни бўлишиб олишди.



- Ассалому алайкум ҳурматли сайтимиз мухлислари. Гигантлар баҳсига хуш келибсиз.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика