“ПСЖ” президенти Вераттини узр сўрашга мажбур қилган
11 июл 2017 00:35
Новости
“ПСЖ” президенти Вераттини узр сўрашга мажбур қилган
Бир неча куни илгари “ПСЖ” ярим ҳимоячиси видеомурожаат орқали чиқиш қилиб, ўз агентнининг сўзлари учун мухлислардан узр сўраган эди.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг агенти Донато ди Кампли матбуот орқали чиқиш қилиб, мижозини “ПСЖ”да маҳбуслардек ушлаб туришганига урғу берганди.
“Graderia” радиоси журналисти Антуан Мамоннинг айтишича, ушбу видеороликни оммага кўрсатиш ташаббуси шахсан “ПСЖ” президенти Носир Ал Хелайфий томонидан чиққан.
“Вераттининг мухлислардан узр сўраб қилган видеомурожаатининг ғояси клуб президентидан чиққан. Мурожаатда Вератти жамоатчиликдан узр сўраб, “ПСЖ”да бахтли эканлигини маълум қилган. Аммо, ўйлашимча, Вераттининг “Барселона”га трансфери бу амалга ошмайдиган иш эмас”, дейди Мамон.
Комментарии