ПСЖ президенти: "МЮга қарши баҳсни 10 000 марта қайта ўйнасак бирор марта ютқазмаган бўлардик"
07 мар 2019 10:50
Новости
ПСЖ президенти: "МЮга қарши баҳсни 10 000 марта қайта ўйнасак бирор марта ютқазмаган бўлардик"
ПСЖ президенти Носир Ал-Ҳелайфи "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйини ҳақида фикр билдирди.
- Натижадан хафсалам пир бўлди. Меҳмонда ғолиб бўлдик, бугун эса баҳснинг 72%да тўпга эгалик қилдик... Кейин 90-дақиқадаги пенальти. Тушунмайман...
- Кийиниш хонасида кайфият қандай?
- Ҳамма хафа. Бу ҳаммамиз учун шок.
- Турнирда қолиш учун нима қилиш керак эди?
- Бу футбол, 1+1 жавоби икки бўладиган математика эмас. Футболда ишлаш, таҳлил қилиш керак. Ушбу ўйинни 10 000 марта қайта ўйнасак бирортасида ютқазмаган бўлардик.
- Футболчилардан ғазабдамисиз?
- Уларнинг ҳаммаси яхши натижага эришиш учун майдонга тушишди. Аммо МЮ иккинчи дақиқада гол урди ва футболчиларимиз миясига шубҳа ўрнашиб олди. Буни ҳис қилдим.
Кўп нарсани ўйлаб кўриш керак - дейди Ал-Ҳелайфи.
Комментарии