ПСЖ Осимхенга қизиқмоқда, бироқ у учун 150 млн евро тўламоқчи эмас
17 июн 2023 18:25
Новости
ПСЖ Осимхенга қизиқмоқда, бироқ у учун 150 млн евро тўламоқчи эмас
"Пари Сен-Жермен" ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, парижликлар "Наполи"нинг нигериялик ҳужумчиси Виктор Осимхенни сотиб олишга уриниб кўришмоқчи. Неаполликлар ҳужумчининг сотувидан 150 млн евро олишни истамоқда, ПСЖни эса бу қониқтирмаяпти.
Футболчининг "Наполи" билан битими 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
24 ёшли нигериялик жорий мавсум Италия чемпионатида 31 та ўйинда қатнашиб, 25 та гол урди. Transfermarkt портали футболчини 120 млн еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии