RU

Последние новости

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  3 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

ПСЖ мухлислари клуб қароргоҳи ёнида Мессини ҳақоратлаб, намойиш ўтказишмоқда Новости

ПСЖ мухлислари клуб қароргоҳи ёнида Мессини ҳақоратлаб, намойиш ўтказишмоқда

Улар клуб президентидан истеъфо ҳам талаб қилишмоқда.

ПСЖ клубининг бир неча юз нафар мухлиси клуб офиси ёнида норозилик намойишини ўтказишмоқда. Норозилик акциясини ўтказишдан мақсад клубни тизимли ва ақл билан бошқаришга ўтишдир.

Норози мухлислар клуб президенти Носир Ал-Ҳелайфининг истеъфосини талаб қилишмоқда. Шу билан бирга, мухлислар Неймар, Месси ва Верраттиларни жамоадан кетишини исташмоқда. 

Collectif Ultras Paris, яъни клубнинг содиқ мухлислар жамоаси раҳбари қуйидаги сўзларни келтирган:

"Бу кемада капитан йўқ. Биз клуб президентидан муҳимроқ ишлар билан шуғулланишини ва истаган пайтимиз биз билан учрашишини хоҳлаймиз. 

Бу футболчилар бизни йил давомида шарманда қилиб келишмоқда", -дейди Collectif Ultras Paris етакчиси Ромен Мабиль.

Ушбу намойишга келган юзлаб мухлислар "Месси енгилтак аёлнинг боласи", - дея бақираётгани акс этган видео ҳам ҳозирда ижтимоий тармоқларда айланиб юрибди.

Эслатиб ўтамиз, Лео Мессининг Саудия Арабистонига қилган ташрифи ортидан клуб уни ўйин ва машғулотлардан четлаштирганди. Бугун эса Месси аллақачон клубдан кетишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика