ПСЖ мавсум тугашига 3 тур қолганда Франция чемпиони бўлди!
		
		29 апр 2024 00:20
        Новости	
	Париж клуби кеча ўз уйида Франция чемпионати 31-тур доирасидаги "Гавр" (3:3)га қарши баҳсда дуранг ўйнади. "Монако" эса бугун "Лион" (2:3)га имкониятни бой берди.
Шундай экан, ПСЖ мавсум якунига 3 тур қолганда 70 очко жамғарди ва "Монако"дан 12 очкога ўзиб кетди, эндиликда бу фарқни йўққа чиқаришнинг иложи йўқ.
ПСЖ кетма-кет учинчи йили Франция чемпионига айланди, умумий олганда эса ўн иккинчи ғолиблик.
ПСЖ 12 чемпионлигидан 10тасини сўнгги 12 мавсумда қўлга киритган. Эслатиб ўтамиз, Қатарнинг Qatar Sports Investments инвестицион компанияси 2011 йилда француз клубини сотиб олган.
"Сент-Этьен"да 10, "Марсель"да 9, "Монако" ва "Нант"да эса 8тадан ғолиблик бор.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
				 
				 "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии