ПСЖ бош мураббийи: "Клуб камида бир футболчини олиб келиш устида ишламоқда"
30 янв 2023 14:07
Новости
ПСЖ бош мураббийи: "Клуб камида бир футболчини олиб келиш устида ишламоқда"
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье Париж клубининг қишки трансфер ойнасидаги режалари ҳақида тўхталди.
"Клуб камида бир футболчини олиб келиш устида ишламоқда. Бизда жиддий молиявий фейр-плей чекловлари мавжуд. Таркибни кучайтирмоқчимиз, лекин шундай бўладими-йўқми, аниқ билмайман. Айтганимдек, ҳужум чизиғида ўйинчини йўқотганимиз сабабли, бу йўқотишнинг ўрнини янги ҳужумкор ўйинчи харид қилиш орқали қопламоқчи эдик. Нима иш беришини кўрамиз. Эҳтимол, биз ҳеч кимни сотиб олмасмиз. Трансферлар билан клуб президенти ва Луиш Кампуш шуғулланади, мен ўйинларга тайёргарлик кўриш билан бандман", – деди Гальтье.
ПСЖ Франция чемпионатида 20 турдан кейин 48 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии