RU

Последние новости

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Прокуратура органлари ходимлари ўртасида Республика футбол мусобақаси финали бўлиб ўтди ФОТО+Видео Новости

Прокуратура органлари ходимлари ўртасида Республика футбол мусобақаси финали бўлиб ўтди ФОТО+Видео

Юртимизда турли соҳа вакиллари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни, хусусан футболни оммалаштириш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилиб, бир қатор мусобақалар ўтказилмоқда.

Жумладан, Прокуратура органлари ходимлари ўртасида ҳам Ўзбекистон футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда футбол мусобақаси ташкил этилган бўлиб, бугун мазкур мусобақанинг Республика босқичи финал учрашуви бўлиб ўтди. Тошкент темирйўл муҳандислари институтида ўтказилган финал ўйинида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов, Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар иштирок этишди.

Жами 19 жамоа иштирок этган мусобақанинг финал ўйинида Қашқадарё ва Тошкент вилояти прокуратураси жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Муросасиз курашларга бой ўтган учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад Тошкент вилояти прокуратураси жамоасига кулиб боқди.

Финал учрашувидан сўнг ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Финалда муваффақиятга эришган жамоа аъзолари ҳамда мусобақанинг энг яхши ўйинчиси, энг яхши ҳимоячиси, энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши дарвозабонига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов.


Демак, мусобақанинг энг яхши дарвозабони деб Қашқадарё вилояти прокуратураси кипери Норқобилов Мирзоҳид тан олинди.

Энг яхши ҳимоячи Сирдарё вилояти прокуратураси вакили Дилшод Юнусов бўлди.

Энг яхши ярим ҳимоячи номинациясида эса Тошкент вилояти прокуратураси жамоаси аъзоси Ҳасан Усмонов ғолиб бўлди.

Энг яхши ўйинчи деб Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоаси сардори Акилбек Ҳакимов топилди.

Ва ниҳоят, энг намунали ўйинчи номинацияси Тошкент шаҳар прокуратураси жамоаси аъзоси Умиджон Олимжоновга топширилди.


Прокуратура органлари ходимлари ўртасида Республика футбол мусобақаси финали ва тақдирлаш маросимидан фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ



ВИДЕО

TAS-IXэмас



Прокуратура органлари ходимлари ўртасида Республика футбол мусобақаси финали ва тақдирлаш маросимидан фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика