RU

Последние новости

02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9

Профессионализмнинг туби: "Бухоро" атрофидаги мантиқсиз ва кулгили воқеалар Новости

Профессионализмнинг туби: "Бухоро" атрофидаги мантиқсиз ва кулгили воқеалар

Бироз аввал Championat.asia'нинг "Эшитдик-да" рукни "Бухоро" клубидан 3 очко олиб ташланиши кутилаётгани ҳақида хабар берди.

Бунга сабаб сифатида клуб футболчилар олдидаги қарзларини ёпиш масаласини пайсалга солаётгани кўрсатилган. Шундан кейин Championat.asia фойдаланувчиларидан бири таҳририятимизга "Бухоро" фаолияти билан боғлиқ бир нечта маълумотларни юборди. Биз ушбу маълумотларни текшириб, шахсий мулоҳазаларимиз билан тақдим қилишга қарор қилдик.

Маълум бўлишича, маош ва аёллар жамоасига келганда пули тугаб, "ночор"ни ёқиб оладиган клуб ўз мураббийларини жуда қадрлар экан.

Ҳавога сочилган миллионлар

Йил аввалида "Бухоро" жамоаси раҳбариятида ўзгариш рўй берди (Алишер Рустамовнинг ўрнини Жамол Алимов эгаллади). Янги раҳбарият ишни мураббийлар штабида ўзгариш қилишдан бошлади. Жамоа матбуот хизмати 5 январь куни амалдаги мураббий Жамшид Саидовнинг ўрнини Даврон Файзиев эгаллаганини эълон қилди. Бунда Жамшид Жалолович билан меҳнат битими бир томонлама бекор қилингани айтилди. Бироқ, клуб билан 2022 йилнинг охирига қадар келишуви бўлган Саидов 2 йиллик маошини тўлаб берилишини талаб қилиб, ЎФАнинг Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага мурожаат қилади. Қўмита ишни ўрганиб, мураббийнинг ҳақлигига амин бўлган ва клубга Саидовни вазифасига тиклашни тавсия қилган эди. Бироқ, раҳбарият бу тавсияга амал қилмади ва 18 март куни (Файзиев тайинловидан 2 ой ўтиб) Саидов билан шартнома ўзаро келишув билан бекор қилинганини эълон қилди. Championat.asia'га маълум бўлишича, "Бухоро" бунинг учун мутахассисга 160 миллион сўмдан кўпроқ товон пули тўлаб берган.

Эътибор қилинг, қарзга ботган ақллироқ кишилар бу вазиятда Саидовни ўз лавозимида қолдириб, миллионларни қарздорликни ёпиш учун йўналтиришар эди.

"Кўтарма пули"

Орадан бир ой ўтгач, раҳбариятга Файзиевнинг иши ҳам ёқмай қолди ва истеъфога чиқарилди. Ушбу вазиятда ҳам янги машмаша юзага келибди. Бу гал ЎФАга мураббий эмас, клубнинг ўзи мурожаат қилиб, Файзиевдан пул ундириб беришни сўраган. Клубдан аламзада ҳолатда кетган мутахассис эса "Бухоро" раҳбарияти даъво қилаётган пуллар йил аввалида унга "кўтарма пули" сифатида берилганини маълум қилган (кулгили, тўғрими?). Шу ўринда эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан бошлаб давлат улуши бор корхоналар томонидан молиялаштириладиган футбол клубларида кўтарма пули деган тушунча бутунлай тугатилган эди.

Бақоев ва Тошевга таклиф

Биздаги маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти "Сўғдиёна"ни бошқараётган Улуғбек Бақоев ҳамда Тожикистон термаси устози Усмон Тошевнинг эшигини тақиллатиб, "ёғли" таклиф юборган. Улардан бири аллақачон жамоада иш бошлашга улгурди.

Хуллас, Бухоро шаҳрининг "Бухоро" жамоаси шундай жамоаки, мураббийларини қўлқопдек алмаштириши, уларнинг қўлига қоп-қоп пулларни тутқазиши мумкин. Лекин, қарзларини — бировнинг ҳақини қайтармасдан, тунлари мириқиб ухлай олади. Шундай экан, клубдан очко тортиб олинишига қаршилар бўлмаса керак. 

P.s.: Футбол учун куйиб-пишамизу, давлат корхоналари томонидан молиялаштириладиган клуб раҳбарларининг бу каби мантиқсиз қилиқлари хафсаламизни ўлар даражада пир қилади. Начора...

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика