RU

Последние новости

08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  0 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  14 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  19 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  109 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   25 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   12 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0

Про лиганинг 10-жамоаси номи аниқ бўлди Новости

Про лиганинг 10-жамоаси номи аниқ бўлди

Про лиганинг 2020 йилги мавсумида 8 клуб ғолиблик учун кураш олиб борганди. Якунда “Турон” Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

“Бухоро” футбол клуби эса Суперлигада энг кам очко жамғарган клуб сифатида 2021 йилни Про лигада ўтказадиган бўлди. 

Регламентга кўра, 2020 йилги мавсум Про лигада сўнгги ўринни эгаллаган клуб Биринчи лигага туширилиши, Про лиганинг еттинчи жамоаси эса Биринчи лиганинг иккинчи жамоасига қарши ўтиш ўйинида иштирок этиши белгиланганди. Шунга кўра, Про лигани сўнгги — 8-ўринда якунлаган “Зомин” мусобақани тарк этди. Биринчи лига ғолиби “Янгиер” эса Про лиганинг навбатдаги иштирокчисига айланди. 

Про лиганинг еттинчи жамоаси “Хоразм” ҳамда Биринчи лиганинг иккинчи жамоаси “Пахтакор-фарм” ўртасида ўтилиши лозим бўлган беллашув бекор қилинди. Боиси, ЎФА Ижроқўмининг 2020 йил 28 ноябрдаги йиғилишида Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш дастури асосида “Арал” футбол клубининг Про лига мусобақасида истисно тариқасида иштирок этишига рухсат берилди ҳамда Про лига иштирокчилари 2021 йилги мавсумдан бошлаб 10 та қилиб тасдиқланди. Шундан келиб чиқиб, “Хоразм” футбол клуби Про лигадаги ўрнини ўтиш ўйинисиз сақлаб қолди, “Пахтакор-фарм” эса ўз-ўзидан лиганинг 10-жамоасига айланди.

Шу йилнинг 3 февраль куни “Пахтакор-фарм” клуби Про лига мусобақасида иштирок этмаслигини маълум қилди. ЎФА Ижроқўми Бюроси эса 5 февраль куни Миллий олимпия қўмитаси қошида ташкил этилаётган “Олимпик” футбол клубини Про лиганинг 10-жамоаси сифатида тасдиқлади. “Олимпик” футбол клуби лицензиялаш регламенти ҳамда Мусобақалар ўтказиш регламентидаги барча талабларни бажариш шарти билан турнирга қўшиладиган бўлди. 

Про лиганинг 2021 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими УзРепорт билан ҳамкорликда илк марта жонли эфирга олиб чиқилиши режалаштирилган. Маросим санаси ҳамда мусобақанинг старт оладиган куни кейинроқ маълум қилинади. Қуйида Про лига иштирокчилари тўлиқ кўрсатилган: “Бухоро”, “Нефтчи”, “Шўртан”, “Динамо”, “Истиқлол”, “Оқтепа”, “Хоразм”, “Янгиер”, “Арал”, “Олимпик”.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика