RU

Последние новости

19:55"Каттақўрғон" стадионида ишлар қизғин  0 19:31"Нефтчи" Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига 4 та гол урди  1 19:17"Сурхон" Россия жамоасидан устун келди, Беҳруз Каримовдан "гол+пас"!  1 18:56"Монако" Погбани таркибдан чиқарди  0 18:25"Ғазалкент" жамоаси Туркиядаги йиғинга қандай таркибда йўл олгани маълум бўлди  2 18:17АПЛ қишки трансфер ойнасида Ла Лигага нисбатан 677% кўпроқ пул сарфлади  2 17:53Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди  3 17:29Гвардиола "Реал" билан музокараларда Родрининг нархини айтди  16 16:58"Тоттенхэм" директори клубнинг улкан режалари билан ўртоқлашди  2 16:35"Баланд масжид", "Яйпан" U-19 йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 16:13"Металлург" "Локомотив" U-21 билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 15:50Мбаппе камида 2 ойга сафдан чиқди  20 15:23Канте Истанбулда қанча пул ишлайди?  8 14:56"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиоланинг кетиши борасида жиддий хавотирда  3 14:27Арбелоанинг ишончи сўнди: "Реал" етакчиси энди дахлсиз эмас  9

Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин? Новости

Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?

Теги :  Про лига
Суперлигани иштирокчиларини 16тага етказилиши клубларга 2 йил аввал айтилганди.

ПФЛ ўз ваъдасининг устидан чиқди ва спорт принципларига мувофиқ буни босқичма-босқич амалга оширди. 

Бир мавзу доим кўтарилар экан унда доим аммо, лекин, бироқ каби жумбоқларга жой топилаверади. Хусусан, 2025 йилда Про лигадан битта эмас 4 та жамоа Суперлигада қатнашади. Бу эса ўз-ўзидан қуйида жамоаларнинг камайишига олиб келди. 

Айни пайтдаги ҳолат

Бугунги кун ҳолати бўйича "Арал", "Хоразм", "ФарДУ", "Локомотив", “Олимпик”/"Олимпик Мобиуз" жамоаларининг Про лигада иштирок этиши аниқ бўлиб улгурган. Лекин деган жойи шуки, "Хоразм", "Локомотив", "Олимпик Мобиуз"/“Олимпик” бу жамоалардан бири "Металлург"нинг ўрнини эгаллаши эҳтимоли йўқ эмас. Спорт принципларига таянсак, "Локомотив" Про лигада, "Олимпик" ёки "Хоразм" Суперлигада иштирок этиши керак.  Агар мазкур эҳтимоллардан келиб чиқсак, Про лигада айни пайтда 4 та жамоа борлигини кўришимиз мумкин. Бу ерда фикримча, "Олимпик Мобиуз" ҳам Про лигада қатнашади. Агарда "Олимпик" қатнашадиган бўлиб уларга қўшиб юборилмаса. Табиийки, Про лига учун аслида 4 та бир четда турсин, 8 та ҳам кам ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, ПФЛ лигада сўнгги ўринни эгаллаган "Дўстлик" клубига Про лигада қатнашиш таклифини билдирган. Лекин клуб йўналишини ўзгартирди. Боз устига турнир жадвалида охирги ўринни эгаллади. Биринчи лигада ғолиб чиққан "Насаф Фарм" ҳам Про лигада иштирок этмаслигини лигага билдирди. 

Про лигада ўйнашга даъвогарлар борми?

Энди ПФЛ олдида Про лига иштирокчиларини тартибга солиш масаласи турибди. Биринчи лигадан "Зомин", "Қизириқ", "Цементчи" каби жамоалар лицензиялаш талабларига мос келса иштирок этади деб ўйлайман. Ҳар ҳолда яқин вариантлар мен учун шу жамоалар. Фарм клубларнинг йўналиши, мақсадлари бошқа. Худди шундай худуди футбол академиялариники ҳам. Бу ерда энди университет жамоалари катта саҳнага чиқиши мумкин. Гап "БухДУ" ҳақида кетмоқда. Лекин юқоридаги клублар ПФЛ талабларига жавоб берадиган шароитда эмас. Ваҳоланки, лига Суперлигани 16та қилишни ўйлаган, лекин Про лигани қандай қутқариб қолади? 

Суперлига 16талик форматга мажбурми?

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика