RU

Последние новости

13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  0 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4

Про лигада VAR бўлиши керакми? Анвар Бердиев ўз таклифини билдирди Новости

Про лигада VAR бўлиши керакми? Анвар Бердиев ўз таклифини билдирди

Қишки йиғин палласида жамоаларимиз ўз вилоятларида “Вилоят Ҳокими Кубоги” мусобақаларида иштирок этиш анъана тусига кирган.

Анвар Бердиев устозлигидаги “Оқ бўрилар” Ҳоким Кубоги финалида “Лочин ҚДУ” жамоасига қарши майдонга чиқди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган ўйинда ғузорликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва бош совринга эга чиқди. Ғузорликлар бош мураббийи Анвар Бердиев бу ҳақида ўз фикрларини билдирди. 


- Про лига баҳсларига кўрилаётган ҳозирлик ҳақида...

- Жамоамиз 7 январь куни йиғилди. 30 январгача бўлган машғулотларда асосий эътиборни жисмоний ҳолатимизни тиклашга қаратдик. Бу оралиқда "Машъал" ва "Насаф" U-21 жамоалари билан назорат учрашуви ўтказдик. Шу билан тайёргарлигимизнинг биринчи босқичини якунладик. Иккинчи босқичда "Ҳоким Кубоги"да иштирок этиш айни муддао бўлди. 7-17 февраль кунларида бу турнирда финалгача етиб бориб ғолиб чиқдик. Бундан сўнг 3 кунлик танаффус бердик ва 21 февраль санасидан учинчи босқичга киришдик. Эндиликда март ойигача ўз қароргоҳимизда шуғулланамиз. Асосий эътибор бўлажак ўйинларга қаратилади. Тайёргарлик жараёнида қилишимиз керак бўлган барча ишларни амалга оширдик. Бунинг учун клубимиз раҳбарларига миннатдорчилик билдираман. 

- Қайси позицияларни кучайтиришга ҳаракат қиляпсиз?

- Таркибимизда ўзгаришлар юз берди. "Шўртан" жамоаси олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилди. Ҳар бир чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Ўзимизга керакли футболчилар билан шартнома туздик. Ўйлайманки, улар билан олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. 

- Про лигада 8та жамоа иштирок этади. Бунга муносабатингиз қандай?

- Про лигада 8та жамоа 4 давра ўйнайди. Ўйинлар кўпайгани анча хурсанд қилади. Футболчиларимиз шунга қараб ҳам астойдил тайёрланишяпти. Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Жамоалар камайгани ҳар бир ўйин шиддатли ўтишини таъминлайди. 

- Про лиганинг асосий муаммоси нимада, деб ўйлайсиз?

- Мен раҳбар эмасман. Ўзимнинг таклифим, марказий ўйинларга VAR тизими қўлланилганида яхши бўлар эди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика