RU

Последние новости

23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  5 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  15 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  21 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  11 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  2 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  2 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  10 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  5 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  4 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  24 17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  3

Про лига. "Нефтчи" сафарда "Зомин"ни мағлуб этди Новости

Про лига. "Нефтчи" сафарда "Зомин"ни мағлуб этди

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Зомин" - "Нефтчи" учрашуви давом этмоқда.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


Про лига. 13-тур
23 октябрь, жума
ЗОМИН – НЕФТЧИ 2:4
Ҳакамлар
: Рустам Чориев, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов
Назоратчи: Ҳушвақт Мухторов
Комиссар: Онгар Жалимов

Гол: Достонбек Тошматов 11, 0:1 Рустамжон Абдуҳамидов 23, 0:2 Дилшодбек Хушбаков 28, 1:2 Отабек Аҳматжонов 52, 2:2 Достонбек Тошматов 71, 2:3 Мансур Саидов, 81 2:4

"Зомин": 12.Жавоҳир Камилов, 2.Озодбек Ражабов, 3.Миржалол Суюнов, 4.Элдор Каримов, 5.Дониёр Умаров, 7.Дилшод Хушбаков, 8.Отабек Аҳматжонов, 10.Жонибек Кўчимов, 11.Роббим Ҳасанов(Марадона Сафаров), 17.Абдумутал Турсунқулов, 22.Фарруҳ Хожибеков(Лутфулло Файзуллаев).
Захира: 1.Исломбек Асролов, 21.Асилжон Мансуров, 6.Шерзод Жалилов, 9.Лутфулло Файзуллаев, 14.Муҳаммад Норбоев, 20.Асилжон Мансуров, 21.Марадона Сафаров, 23.Бабур Исроилов, 32.Фазлиддин Деҳқонбоев.

"Нефтчи": 35.Шерзодбек Абдураимов, 9.Отабек Зокиров, 10.Исломжон Тошпўлатов (Мансур Саидов), 13.Жамшид Қобулов, 17.Достонбек Тошматов, 27.Достон Авазбеков (Исломбек Каримов), 34.Рустамжон Абдуҳамидов, 38.Умар Адҳамзода, 44.Шодиёр Хожиматов, 93.Сиродиддин Аллаев, 94.Анваржон Хожимирзаев(Элдор Эргашев)
Захира: 21.Фаррух Турдалиев, 3.Темур Султанов, 5.Элдор Эргашев, 6.Муҳаммадазиз Обиджонов, 7.Мансуржон Саидов, 8.Исломбек Каримов, 20.Дилёрбек Ирматов, 31.Павел Смоляченко.

Заамин

ПРО лига. Тур 13

23/10/2020, 15:00

4
:
2
Завершен

Нефтчи

45'
90'
28'  
52'  
11'  
23'  
71'  
81'  



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. 

90+1.Дониёр Умаров ўрнига майдонга Шерзод Жалилов тушди

Ўйиннинг асосий вақтига уч дақиқа қўшиб берилди.

 81.Гоооолллл. Меҳмонлар тўртинчи голни урмоқда ва амалда ўйин тақдирини ҳал қилишмоқда. Достон Тошматов ҳимоячиларни чалғитиб тўпни Рустамжон Абдуҳамидовга узатди, Абдуҳамидов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб тўпни Мансуржон Саидовга узатди, Саидов эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

77. Ўзгариш "Нефтчи" футболчиси Отабек Зокиров ўрнига майдонга Павел Смоляченко майдонга тушди.

73. Ҳавфли вазиятт. Отабек Аҳматжонов жарима зарбасидан хавфли зарба берди аммо "Нефтч" дарвозабони Шерзодбек Абдураимов ўз ўрнида.

71.Гоооолллл. "Нефтчи" ҳисобда олдинда чиқиб олмоқда. Гол муаллифи Достонбек Тошматов 2:3 Достон Тошматовга тўп узатилгач "Зомин" дарвозабони Жавоҳир Камилов деярли майдон марказига чиқиб кетди ва Тошматов ундан ўтиб бўш қолган дарвозага тўпни йўллаб дублни расмийлаштирди.

65. Ўзгариш. Анваржон Ҳожимирзаев ўрнига Элдор Эргашев, Исломжон Тошпўлатов ўрнига Мансуржон Саидов майдонга тушди

59. Ўзгариш. "Зомин" таркибида Роббим Ҳасанов ўрнига Марадона Сафаров, Фарруҳ Ҳожибеков ўрнига Лутфулло Файзуллаев майдонга тушди.

52. Гоооооллллл. "Зомин" ҳисобдаги мувозанатни тикламоқда. Отабек Аҳматжонов 23 метрлардан зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди 2:2. Бугун бир-биридан чиройли голларни гувоҳи бўлимоқдамиз.

49. Роббим Ҳасанов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

47. Ҳавфли вазияттт. "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Анваржон Ҳожимирзаевнинг хавфли зарбасини дарвозабон муштлари билан қайтариб юборди.

Иккинчи бўлимга старт берилди. "Нефтчи" жамоаси таркибида ўзгариш: Достон Авазбеков ўрнига Исломбек Каримов майдонга тушди

Танаффус! Меҳмонлар футболчиси Ислом Тошпўлатов ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди.

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

40. "Зомин"дан хавфли ҳужум. Жонибек Кучимов чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига етказди, Роббим Ҳасанов бош билан зарбаси эса дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

28.Гооооллл. Мезбонлар орадаги фарқни қисқартиришмоқда. Дилшодбек Хушбаков 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашмади ва жамоасининг ушбу ўйиндаги биринчи голини урди.

30. Пенальтиии.  Отабек Аҳматжоновнинг дарвоза томон берган зарбаси Рустамжон Абдуҳамидовнинг қўлига тегди ва ҳакам бу вазиятда пеналти белгилади.

23. Гооооллл. Супергол. "Нефтчи" футболчиси Рустамжон Абдуҳамидов чап қанотдан олдинга юриб чамаси 22 метрлардан зарба берди ва дарвозанинг тўққизлигига тўпни жойлади 0:2

19. Ҳавфли вазияттт. "Зомин" жамоаси жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдончаси томон узатилган тўпни рақиб ҳимоячилари қайтаришди, қайтган тўпга эса бериш учун мезбонлардан  ҳеч ким топилмади.

11. Гоооооллл. "Нефтчи" жамоаси футболчиси Достонбек Тошматов учрашувдаги ҳисобни очмоқда 0:1. Рустамжон Ҳамидов чап қанотдан штурм уюштириб тўпни жарима майдончаси ичида турган Достонбек Тошматовга узатди, Тошматов эса деярли бўш дарвоза тўпни йўллаб ҳисобни очди.

6. Зарбаааа. Майдон эгалари меҳмонлар дарвозаси олдида ҳавфли вазиятни юзага келтиришди. Жонибек Кўчимовга узатилган пастдан сўнг деярли яккама якка вазиятга чиқиб кетди, аммо берган зарбаси кучсиз чиқди. 

Учрашувга старт берилди.

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Бугун икки жамоа ўртасида шиддатли баҳс гувоҳига айланишимизни тахмин қилишимиз мумкин.

- Учрашув соат 15:00да бошланади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика