RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  0 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Про лига. "Динамо" Жиззахда "Зомин" устидан ғалаба қозонди Новости

Про лига. "Динамо" Жиззахда "Зомин" устидан ғалаба қозонди

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Зомин" - "Динамо" учрашувига старт берилди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг жараёнини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. Дастлабки дақиқалардан "Динамо" жамоаси ҳужум уюштирмоқда. 

"Динамо" жамоаси икки бор бурчак тўпидан ҳисобни очиши мумкин эди. Андрей Сидоров яратилган имкониятдан фойдалана олмади.

Мезбонлар ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда. Бугун "Зомин" ўйингоҳига бир неча нафар мухлислар ташриф буюришган.

Пенальтии! Бош ҳакам "Зомин" дарвозаси томон 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Бу вазиятда мезбон жамоа ҳимоячиси Асилжон Мансуров рақиб футболчиси Ойбек Нурматовга нисбатан қўполлик ишлатган эди.

Гоооллл! 31-дақиқада Суҳроб Нуруллоев учрашувда ҳисобни очмоқда, 0:1.

Голдан сўнг "Зомин" жамоаси тўпни назорат қилмоқда. 

Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етмоқда, ҳисоб ҳамон 0:1 "Динамо" жамоаси олдинда.

"Динамо" жамоаси бош мураббийи бугун таркибда бир қатор ротатцияларга қўл урганини кўришимиз мумкин. Ҳусусан Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Шаҳзодбек Ҳамидов каби ёшлар бугун асосий таркибда ҳаракат қилмоқда.

Биринчи бўлим якунига етди. Танаффус!

Иккинчи бўлим бошланди!

Гоооллл! Дамир Темиров "Динамо"нинг иккинчи голига муаллифлик қилмоқда. Ҳисоб 0:2.

Зарбааа! "Динамо" футболчиси Ойбек Нурматовнинг зарбасини мезбонлар посбони Жавоҳир Комилов қайтарди. 

Гоооллл! "Зомин" футболчиси Фаррух Ҳожибеков боши билан гол уриб орадаги фарқни қисқартирди, 1:2. Иккинчи бўлим кутганимизданда шиддатли ўтмоқда.

Учрашув давом этади! "Зомин" жамоаси таркибида ўзгариш. Бир неча дақиқалар олдин гол урган Фаррух Хожибеков ўрнига Муҳаммад Норбоев тушди.

"Динамо" таркибида ўзгариш Элдор Бойматов ўз ўрнини Бобур Қосимовга бўшатиб берди.

Сейввв! Мезбонлар посбони жамоасини яна бир голдан қутқариб қолди. Дарҳақиқат ажойиб зарбага дарвозабон ажойиб сейв билан жавоб қайтарди.

"Зомин"да навбатдаги ўзгариш. Асилжон Мансуров ўрнида Миржалол Суюнов ва Марадона Сафаров ўрнида Шерзод Жалилов учрашувни давом эттиради.

Ўзгариш! "Динамо"да Андрей Сидоров ўрнига Азамат Алланиёзов майдонга тушди, Ойбек Нурматов ўрнига Азимжон Мирзаев тушди.

Майдон эгалари ҳужумлар сонини оширишмоқда. Муҳаммад Норбоевнинг узоқ масофадан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Ўзгариш! Фарҳод Номозов ўрнига Жаҳонгир Аҳмадов майдонга тушди.

"Зомин" катта куч билан олдинга ўтмоқда.

Бош ҳакам учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берди.

Учрашув якунланди. "Динамо" сафарда "Зомин"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалабадан кейин "Динамо" очколари сонини 14тага етказиб 5-ўринда қолган бўлса, "Зомин" 7 очко билан 7-ўринда қолди.


Про лига. 11-тур
11 октябрь, якшанба
ЗОМИН - ДИНАМО 1:2

Гол: Суҳроб Нуруллоев, 30 Дамир Темиров, - Фаррух Ҳожибеков.
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Шоҳруҳ Аъзамов, Александр Буров
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Владимир Назаров

"Зомин": 12.Жавоҳир Комилов, 2.Озодбек Ражабов, 4.Элдор Каримов, 5.Дониёр Умаров, 8.Отабек Аҳмаджонов, 10.Жонибек Кўчимов, 11.Роббим Ҳасанов, 17.Абдумутал Турсунқулов, 20.Асилжон Мансуров, 21.Марадона Сафаров, 22.Фаррух Ҳожибеков.
Захира: 1.Исломжон Асралов, 3.Миржалол Суюнов, 6.Шерзод Жалилов, 9.Лутфулло Файзуллаев, 14.Муҳаммад Норбоев, 16.Ёрмалик Умарқулов, 23.Бобуржон Исроилов, 32.Фазлиддин Деҳқонбоев, 36.Илҳом Норқулов.

"Динамо": 1. Эркин Жаббаров, 2. Ҳакимхон Аъламхонов, 7. Суҳроб Нуруллоев, 8. Элдор Бойматов, 11. Дамир Темиров, 14. Андрей Сидоров, 19. Обид Жўрабоев, 21. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 23. Шаҳзодбек Ҳамидов, 24. Фарҳод Намозов, 78. Ойбек Нурматов.
Захира: 22. Шоҳруҳ Раимов, 5. Аваз Агалиев, 6. Бобур Қосимов, 9. Жаҳонгир Аҳмадов, 20.Шаҳбоз Нуриддинов, 26. Комил Шарафутдинов, 27. Азамат Алланиёзов, 44.Искандар Сиддиқжонов, 95. Азимжон Мирзаев.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика