RU

Последние новости

08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  0 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  0 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  0 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  27 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  87 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9

Про Лига. Жавоҳир Соҳибов: “Турон”да рўй бераётган янгиликлар футболчиларнинг кайфиятини янада кўтаради” Новости

Про Лига. Жавоҳир Соҳибов: “Турон”да рўй бераётган янгиликлар футболчиларнинг кайфиятини янада кўтаради”

Яйпаннинг “Турон” жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда.

Ислом Исмоилов бошчилигидаги жамоа аъзолари кеча йиғин доирасида ташкил этилган назорат учрашувида “Навбаҳор”га қарши майдонга тушди. Тенг суратлар остида кечган баҳсда Андрей Канчельскис шогирдлари кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур беллашувдан сўнг яйпанликларнинг тажрибали футболчиси Жавоҳир Соҳибовнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Тўғри, ҳали чемпионат бошланмасиданоқ карантин эълон қилинди. Шундай бўлсада мураббийларимизнинг кўрсатмалари билан уйда қўлдан келганча якка тартибда машғулотларни олиб бордик. “Турон” олдига йил бошида Суперлигага йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Бу борада клубда кенг ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Жамоага янги замонавий автобус берилди, уй учрашувларини ўтказадиган майдонимиз чими янгиланди. Стадионда кўп ишлар қилинди. Умуман олганда клубда рўй бераётган янгиликлар футболчиларнинг кайфиятини янада кўтармоқда, барча шароитлар яратиб бериляпти. Биздан фақат майдонга чиқиб футбол ўйнаш ва ғалаба қозониш талаб қилинали, холос. Таркибимиз кучайтирилди. Суперлигада ўйнаган тажрибали футболчилар таклиф қилинди. Машғулотларда асосий эътибор бир-биримизни ўзаро яхши тушуниб олишга ва жамоавий ўйинни шакллантиришга эътибор берилмоқда. Чунки, анча вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетдик. “Навбаҳор” билан назорат ўйинида мураббийлар тўпни кўпроқ ўзимизда ушлашимизни талаб қилишди. Ёмон ўйнамадик деб ўйлайман”,- дейди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика