RU

Последние новости

12:28Абдумавлон Абдужалилов: "Футболдан ташқарида бўлаётган ишларга жиддий қараш футболчиларнинг вазифаси эмас"  0 12:05Ким Мин Жэ Манчестерга йўл олиши мумкин  3 11:42Диёр Холматов: "Жароҳатдан қутулишимга бир ярим ой вақт керак бўлди"  2 11:24“Бавария“ Бундеслидаги асосий рақибларидан бирининг ҳужумчиси учун 90 миллион евро беришга тайёр  0 11:13“Арсенал“ “Ман Сити“нинг икки футболчиси билан шартнома тузмоқчи  2 10:50“Ливерпуль“ яна бир футболчининг трансферини ҳал қилди (Фабрицио Романо)  2 10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  6 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  14 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  8 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  11 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  1 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  8 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  13

ПРО-Лига. Ғиждувонда Бухоро дербиси бўлиб ўтди Новости

ПРО-Лига. Ғиждувонда Бухоро дербиси бўлиб ўтди

ПРО-Лиганинг 17-турида “Ғиждувон” ва “Лабса” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, дастлабки дақиқалардоноқ ҳар икки жамоа ўйин тизгинини ўз қўлига олишга ҳаракат қилдилар. Учрашувнинг 13-дақиқасида “Лабса” жамоаси ярим ҳимоячиси Наримон Ҳасановнинг  ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми хавфли кўриниш ҳосил қилди, “Ғиждувон” посбони жой танлашда адашмади ва тўпни эгаллаб олди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида “Ғиждувон” жамоаси хавфли ҳужум ташкил этди, лекин ҳимоячилар ҳужумни бартараф этишди.

Биринчи бўлим сўнги дақиқаларида “Лабса” жамоасида қулай имконият юзага келди, лекин рақиб жамоа посбони тўпни эгалаба, ҳужумдаги кескинликни бартараф этди.
Биринчи бўлим 0-0 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳар иккала жамоа фаоллиги остида бошланди. Учрашувнинг 50 дақиқасида хакам “Лабса” футболчиси Ойбек Бобоев ўз жарима майдонида қўл билан ўйнади деб баҳолади ва 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. “Ғиждувон” футболчиси  Азизбек Муродов 11 метрлик жарима зарбасини бехато амалга ошириб, ҳисобни 1:0 кўринишига келтириб қўйди.

Учрашувнинг 63 дақиқасида иккинчи бўлимда майдонга тушган “Лабса” футболчиси Жасурбек Сайлиев рақиб дарвозабони билан яккама якка вазиятга чиқиб борди, лекин имкониятдан фойдалана олмади.


Учрашувнинг  68-дақиқасида ҳисоб тенглашди.   “Лабса” футболчиларининг майдон марказидан уюштирилган хужуми гол билан якунланди. Бу вазиятда  Саиджон Ашуров ракиб посбони устидан чиройли тарзда тўпни ўтказиб ҳисобни тенглаштирди.

Голдан сўнг “Лабса” футбочилари хужумкорликни оширишди.  Кетма-кет ҳужумлар уюштирилган бўлсада, “Ғиждувон” жамоаси посбони Искандар Мўминов яхши ўйин кўрсатиб, жамоасини голдан сақлаб қолди.

Учрашувнинг  83-дақиқасида “Ғиждувон” футболчиси Нуриддин Рахматуллаев “Лабса” хужумчиси Жасур Сайлиевга нисбатан қўпол ҳаракат килди.  Учрашув бош ҳаками Дмитрий Клепиков Нуриддин Раҳматуллаевни тўғридан тўғри қизил карточка билан жазолади.

Иккинчи бўлимга беш дақифа қўшиб берилди. Қўшиб берилган дақиқаларда ҳар иккала жамоа ўйинда ғалаб қозониш учун астойдил ҳаракат қилган бўлсаларда учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Бухоро дербиси 1:1 кўринишида дуранг натижа билан якунига етди.

ПРО-Лига.  “В” гуруҳи. 17-тур.
 “Ғиждувон” – “Лабса”  1:1 (0:0)
Ҳакамлар: 
Дмитрий Клепиков, Хасан Набиев, Далер Тиллоев.
Назоратчи – Раҳматулло Қоратоев.
Комиссар – Бахтиёр Маметов.
Голлар: Азизбек Муротов 50 пенальти, - 1:0,  Саиджон Ашуров 68 1:1.
"Ғиждувон": Искандар Мўминов, Тўлқинжон Умаров, Азизбек Муротов, Баҳром Нарзуллаев, Аббос Икромов, Нуриддин Раҳматуллаев, Жамшид Ҳасанов, Равшан Янгиев, Оҳунжон Сайфиддинов, Мироншох Рамазонов, Шавкат Раҳматов
Захира: Оғабек Чориев, Раҳматилла Раҳматиллаев, Саиддостон Фозилов, Хуршид Шодиев, Дадахон Зиятов, Жаҳонгир Исмоилов
"Лабса": Шаҳзод Шамсиддинов, Ойбек Бобоев, Саиджон Ашуров, Комил Самиев, Феруз Мўйинов, Сардорбек Шарипов, Фармонбек Ҳаснов, Жавоҳир Шодмонов, Ислом Холиқов, Наримон Ҳасанов, Элшод Дилмуродов
Захира: Рустам Ражабов, Хуршид Ҳасанов, Жасур Сайлиев, Жавоҳир Жумаев, Шаҳзод Бешимов, Нозим Ашуров, Бекзод Саидов



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика