RU

Последние новости

19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 19:20Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  14 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:50Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:1 (матнли трансляция)  8 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0

Про-Лига. Дастлабки 3та тур статистикаси Новости

Про-Лига. Дастлабки 3та тур статистикаси

Кеча бўлиб ўтган учинчи турнинг қолдирилган "Динамо" - "Хоразм" ўйини билан Про-Лигада учинчи тур тўлиқ якунланди. Лига мухлислари эътиборига айрим статистик маълумотларни ҳавола этамиз.

Учта турда жами 12 та ўйин ўтказилди. Ўйинларнинг 10 тасида мезбонлар, биттасида меҳмонлар ғалаба қозонди. Фақат битта ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

12 та ўйинда жами 35 та гол урилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 2.91 тадан гол тўғри келади. Голларнинг 28 таси мезбонлар, 7 таси меҳмонлар ҳисобига ёзилган. Бир ўйинда энг кўп гол 3-турдаги "Шўртан" -"Турон" (3:2) ўйинида киритилган, энг кам гол эса 1-турдаги "Нефтчи" - "Динамо" (1:0) ва 2-турдаги "Турон" - "Оқтепа" (1:0) ўйинларида киритилган.



Жами 35 та голларнинг 12 таси биринчи таймда, 23 таси эса иккинчи таймда урилган. Бешта гол пенальтидан урилган.

Турдан турга голлар сони ўсиб бораяпти. Биринчи турда 10 та, иккинчи турда 11 та, учинчи турда эса 14 та гол киритилди.

Энг тезкор гол учинчи турда "Шўртан" футболчиси Бекзод Суюнов томонидан Турон дарвозасига ўйиннинг 4- дақиқасида урилган.

Битта хет-трик қайд этилди. "Зомин" ҳужумчиси Элдор Каримов "Шўртан" билан ўйинда уч марта гол уришга эришди.



Учта автогол қайд этилди. Энг қизиғи ҳар уччала автогол ҳам "Истиқлол" жамоасининг рақиблари ҳисобига ёзилди. Иккинчи турдаги "Динамо" - "Истиқлол" ўйинида "Динамо" футболчилари Амиржон Сафаров ва Аваз Агалиев, учинчи турдаги "Истиқлол" - "Зомин" ўйинида эса "Зомин" футболчиси Жавоҳир Комилов ўз дарвозасига гол уриб "Истиқлол"га ёрдам бериб юборган.

Учта турдан сўнг "Турон" ва "Шўртан" жамоалари энг кўп олтитадан рақиблар дарвозасига гол урган бўлса, "Хоразм" жамоаси энг кам, атиги битта гол урди холос. "Нефтчи" жамоаси энг кам, битта гол ўтказиб юборди, "Хоразм" эса энг кўп тўққизта гол ўтказиб юборди. Фақатгина "Нефтчи" умуман мағлубиятга учрамади, "Хоразм" эса ҳар учала ўйинда ҳам ютқазди.




Фарҳоджон Узоқов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика