RU

Последние новости

00:07ЕЧЛ. "Атлетико" - "Реал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  0 23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  0 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  4 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  9 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  4 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  2 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  4 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  3 19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0 18:28Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?  11

ПРО-Лига. Бугун имкониятлар кимда қандай? Новости

ПРО-Лига. Бугун имкониятлар кимда қандай?

ПРО-Лигада юзага келган интрига бугунги кунда барчани ўз қараши бўйича ҳисоб-китоб қилишга ундамоқда.

Кимдир чемпион “Андижон” бўлади деса, яна айримлар “Машъал”ни  -ўринга кўтарилиб олишини таҳмин қилмоқда. Буёғига математика бошланди.

Хабарингиз бўлса керак, бугун ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида 34-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда мухлисларни бир-биридан қизиқ учрашувлар кутиб турибди десак асло муболаға бўлмайди. Боиси юзага келган интрига ишқибозларни ҳам катта ҳаяжонда ушлаб турибди.

Жумладан бугун чемпионат пешқадами “Андижон”ни сафарда “Хоразм”га қарши жуда муҳим ва шу билан бирга қийин баҳс кутиб турибди. Шубҳасиз меҳмонлар Урганчга фақат ва фақат ғалаба илинжида боришгани аниқ. Лекин Александр Ежов бошқарувидаги “Хоразм” ҳам ўз уйида ҳар қандай жамоага осонликча таслим бўлмаслигини илгари кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Агарда мезбонлар бор кучини ишга солса, “бургутлар”га осон бўлмайди. Ушбу жамоаларнинг жорий мавсумда ҳозиргача ўтказган учта ўйинида ҳам “Андижон”нинг қўли баланд келганини эътироф этмоқ лозим. Кўрамиз, бу сафарги баҳсни ҳам Илдар Сакаев жамоаси ўз фойдасига ҳал эта олармикин. Маълумот учун ушбу баҳсни Суперлига ҳаками тошкентлик Ҳасан Рўзиев бошқариб боради.

“Хоразм” – “Андижон
Имкониятлар:
40х60



Турнир жадвалида 2-ўринни банд этиб турган “Машъал”га ҳам ушбу турда осон бўлмайди. Негаки, “газчилар”нинг қаршисида 3-4-давра ўйинларини юқори савияда ўтказиб келаётган “Динамо” жамоаси гавдаланмоқда. Очиғини айтганда, самарқандликлар ҳам ҳамон совринли ўринлар учун курашдан четга чиққани йўқлигини сўнгги турларда ҳам исботламоқда. Ушбу тўқнашувни ҳеч иккиланмасдан турнинг марказий ўйини десак хато бўлмайди. Чемпионликдан умидини узмаган “Машъал” қандай бўлмасин ўз майдонида “Динамо”ни мағлуб этишга уринади. Лекин Даврон Файзиев жамоаси ҳам осонликча таслим бўлмайди ва ғалаба учун бор кучини ишга солиши аниқ. Чунки самарқандликлар ҳам камида 3-ўринга кўтарилишга ва бу орқали плей-оффга чиқишга уринади. Турнинг марказий учрашувини навоийлик ҳакам Зокир Қодиров бошқариб боради.

“Машъал” – “Динамо”
Имкониятлар: 
55х45



Ўтган турда Андижонда аламли мағлубиятга учраб, 1-ўриндан умидини узган “Сурхон” жамоаси энди бор эътиборини 2 ёки 3-ўринни эгаллашга қаратади. Қайсидир маънода термизликлар ушбу турда нафақат “Орол”ни мағлуб этишни балки “Динамо”ни “Машъал” устидан ғолиб чиқишига ҳам умид қилади. Агарда воқеалар ривожи “Сурхон” жамоаси ўйлаганидек, “Машъал” ушбу турда мағлуб бўлиб, термизликлар “Орол”ни мағлуб этса, у холда 2-ўрин учун кураш чемпионатнинг сўнггига қадар давом этиши мумкин. Неъматулла Қутибоев бошқарувидаги “Орол” ўз майдонида ҳар қандай жамоага жиддий қаршилик кўрсатиб, осонликча очко улашмайди. Умид қиламизки, бугун ҳам мухлислар жангавор баҳсга гувоҳ бўлади.

“Орол” – “Сурхон”
Имкониятлар
: 40х60.



Ҳозирдан кўпчилик “Истиқлол” – “Норин” учрашувида мезбонларни фаворит дея ҳисобламоқда. Аммо унутмаслик керакки, ҳаққулободликлар ҳам кутилмаганда сенсация қайд этиб, кўпчиликни уялтириб қўйиш эхтимоли бор. Жорий мавсум ҳисобидан ушбу жамоаларнинг ҳозиргача ўтказган 3та ўйинида фарғоналикларнинг қўли баланд келган. Кўрамиз, “Норин” бўлажак баҳсда қора анъанасига чек қўя олармикин.

“Истиқлол” – “Норин”
Имкониятлар
: 70х30.


34-тур.
8 ноябрь (пайшанба)

«Орол» - «Сурхон»
«Хоразм» - «Андижон»
«Истиқлол» - «Норин»
«Машъал» - «Динамо»
«Шўртан» дам олади


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика