RU

Последние новости

01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:18ЕЧЛ. "Реал" ва "Милан" ўзаро баҳс олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  5 01:15ЕЧЛ. "Ливерпуль" – "Байер" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  31 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  23 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  10 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

ПРО-Лига “А” гуруҳи. 23-тур статистикаси Новости

ПРО-Лига “А” гуруҳи. 23-тур статистикаси

Хабарингиз бор, куни-кеча ПРО-Лиганинг 23-тур ўйинлари бўлиб ўтди. “А” гуруҳида интрига борган сари кучаймоқда.

Бу эса мухлислардаги қизиқишни янада уйғотмоқда. Одатга кўра, поёнига етган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

ПЕШҚАДАМЛАР ОЧКО ЙЎҚОТДИ ЁХУД “ДИНАМО” 90+14-ДАҚИҚАДА ГОЛ УРИБ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

23-тур ўйинлари мухлисларга кутилмаган натижаларни тақдим этди. Хусусан чемпионат пешқадами “Андижон” ўтган турда “Сурхон”ни йирик – 3:0 ҳисобида мағлуб этиб кўпчиликни хайрон қолдирганди. Бу сафар ҳам “бургутлар” яна ҳаммани ажаблантирди. Боиси Ильдар Сакаев бошқарувидаги “Андижон” ўз уйида мусобақанинг ўртамиёна жамоасига айланиб қолган “Шўртан”га имкониятни бой берди. Ўз уйида йўқотилган қимматли уч очко якунда андижонликларга қимматга тушмаса бўлгани.

Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси бу сафар сал бўлмаса “Сурхон”ни мағлуб этиб қўйиши ҳам мумкин эди. Термизликлар иккинчи бўлимнинг қўшиб берилган сўнгги дақиқаларида жавоб тўпини киритиб, дурангга имзо чекди.

Самарқандда кечган драматик учрашувда мезбонлардан ўзига хос камбэк бўлди. Даврон Файзиев бошқарувидаги “Динамо” иккинчи босқич ўйинларида мағлуб бўлмай келаётганди. 23-турда “Хоразм” сал бўлмаса Самарқандда ушбу анъанага барҳам бериши мумкин эди. Боиси 17-дақиқадаёқ урганчликлар ҳисобни биринчи бўлиб очишга муваффақ бўлди. Якунда эса бош ҳакам Игорь Худайдатов томонидан қўшиб берилган дақиқаларда (90+7 – 90+14- дақиқалар) самарқандликлар иккита тўп киритиб, ғалабани ўз томонларига оғдариб юборишди.

Суперлигага чиқишга асосий номзодлардан бири сифатида эътироф этилаётган “Машъал” негадир тезликни пасайтириб юбормоқда. “Газчилар” 23-турда ўз уйида “Истиқлол”га мағлуб бўлиб, яна барчани ҳайратлантирди. Аҳамиятлиси фарғоналиклар сафарда қўлга киритилган ушбу ғалабадан сўнг турнир жадвалида “Машъал” билан жой алмашди.

  «АНДИЖОН» - «ШЎРТАН» 0:1
 «НОРИН» - «СУРХОН» 1:1
 «Динамо» - «Хоразм» 2:1
 «Машъал» - «Истиқлол» 1:2

ГОЛЛАР
* 23-турнинг 4та ўйинида жами 9та гол қайд этилди.
* Бу эса ҳар учрашувга ўртача 2тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 4тани ташкил этган бўлса, қолган 5та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 3та гол қайд этилди.
* Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик янада ортди ва 6та тўп киритилди.
* Турнинг энг тезкор голи 17-дақиқада содир бўлди. Эътиборлиси 17-дақиқада гол урган футболчилар 2тани ташкил этди. “Хоразм” ҳужумчиси Темур Исмоилов “Динамо” дарвозасини биринчи бўлиб ишғол этган бўлса, “Машъал” ўйинчиси Сардор Абдураимов пенальтидан “Истиқлол” дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
* Эътиборлиси уларнинг жамоалари якунда бир хил - 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги гол 90+14-дақиқада (!) киритилди. “Динамо” ҳимоячиси Акмал Холмуродов сўнгги дақиқада жамоаси жонига аро кириб, “Хоразм” дарвозасини ишғол этди. Эътиборлиси 90+14-дақиқада киритилган гол самарқандликларга 3 очко келтирди.
* Бизнингча ушбу рекордни ҳеч ким такрорлай олмаса керак. Яна ким билади дейсиз…  
* Эътиборлиси ушбу турда дублга эришган футболчилар учрамади.
* Ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар 2та пенальти белгилади. Шундан 1та аниқ амалга оширилди. Иккинчиси ноаниқ. “Машъал”дан Сардор Абдураимов бехато амалга оширган бўлса, “Динамо” ҳужумчиси Павел Пуришкин нуқтадан адашди.

23-турда  кимлар гол урди?
1. Мўмин Мейлиев – “Шўртан”.
2. Темур Исмоилов – “Хоразм”.
3. Отабек Нарзуллаев – “Динамо”.
4. Акмал Холмуродов – “Динамо”.
5. Сардор Абдураимов – “Машъал”.
6. Ҳамидулло Абдуҳамидов – “Истиқлол”.
7. Жасур Эрмаматов – “Истиқлол”.
8. Баҳодир Муртазоев – “Норин”.
9. Абдул Азиз Юсупов – “Сурхон”.

ОГОҲЛАНТИРИШ ЧЕТЛАТИШ
* 23-турнинг 4та ўйинида жами 14та сариқ карточка қайд этилди.
* Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 3тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоалардан 4 нафар футболчига сариқ карточка кўрсатилган бўлса, қолган 10та огоҳлантириш меҳмон жамоа футболчиларига ёзилган.
* Таймлар бўйича оладиган бўлсак, биринчи бўлимда 3та сариқ карточка қайд этилди.
* Иккинчи таймда кескинлик ортди чоғи. Чунки яна 11та футболчи ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди.
* Эътиборлиси ушбу турда биргина “Андижон” жамоаси футболчилари сариқ ёки қизил карточка олмасдан тартиб-интизом бўйича бошқаларга намуна бўлди.
* Аксинча энг кўп сариқ карточка “Хоразм” футболчилари томон кўрсатилган. 4та сариқ ва 2та қизил карточка!
* Шунингдек ушбу турда 3та футболчига қизил карточка кўрсатилди.
* Эътиборлиси “Хоразм”нинг икки футболчиси – дарвозабон Ғайрат Ўдаев билан ҳимоячи Миржалол Қурбонов бош ҳакам томонидан муддатидан олдин майдондан четлатилди.
* “Сурхон” футболчиси Жавоҳир Алиқўзиевга ҳам “Норин” билан ўйинда Акобирхўжа Шукуруллаев тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди.  

23-турда кимлар сариқ карточка олди?
1. Аббос Ғуломов – “Шўртан”.
2. Мирзоҳид Маматхонов – “Шўртан”.
3. Сирожиддин Раҳматуллаев – “Шўртан”.
4. Сардор Қаҳҳоров – “Норин”.
5. Убайдулло Холиқулов – “Сурхон”.
6. Нажмиддин Нормуродов – “Сурхон”.
7. Отабек Нарзуллаев – “Динамо”.
8. Жасур Отажонов – “Хоразм”.
9. Айбек Нурбоев – “Хоразм”.
10. Ғайрат Ўдаев – “Хоразм”.
11. Равшан Султонов – “Хоразм”.
12. Шаҳзод Убайдуллаев – “Машъал”.
13. Жамолиддин Убайдуллаев – “Машъал”.
14. Сардор Сотволдиев – “Истиқлол”.

ЭНГ КЎП МУХЛИС САМАРҚАНДДА!
* Турнинг 4та ўйинига жами 5347та томошабин ташриф буюрди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 1336 нафар мухлис демакдир.
* Энг кўп ишқибоз Самарқанддаги ўйинга ташриф буюрди.
* Муборакда эса ҳар доимгидек аксинча вазият кузатилди.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

«АНДИЖОН» - «ШЎРТАН» 0:1
Андижон. “Соғлом авлод” стадиони. 2113 томошабин.
«НОРИН» - «СУРХОН» 1:1
Ҳаққулобод. “Шодлик” стадиони. 875 томошабин.
«Динамо» - «Хоразм» 2:1
Самарқанд. “Динамо” стадиони. 2116 томошабин.
«Машъал» - «Истиқлол» 1:2
Муборак. “Баҳром Вафоев” стадиони. 243 томошабин.

НАВБАТДАГИ ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
24-тур.
4 сентябрь (сешанба)
«Хоразм» - «Машъал»
«Сурхон» - «Динамо»
«Шўртан» - «Норин»
«Орол» - «Андижон»
«Истиқлол» дам олади
 


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика