RU

Последние новости

21:10Суперлига. "Шўртан" – "Динамо" (матнли трансляция)  9 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  2 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  77 21:00А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни қабул қилмоқда, Шомуродов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  15 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  5 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  32 19:32"Фрайбург" — "Байер" ўйини учун таркиблар маълум, леверкузенликлар очко йўқотса, "Бавария" муддатидан олдин чемпионликка эришади  0 19:31"Челси" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  10 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  63 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  7 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  61 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  5

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 10-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида Новости

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 10-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Теги :  ПРО-лига
Ўтган жума куни мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда мухлислар бир қатор қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўлди дейиш мумкин. Хусусан “А” гуруҳидаги ўйинларда сенсация қайд этилмади. Олдиндан фаворит дея эътироф этилган жамоалар якунда ғолиб бўлди.

Эътиборлиси 10-турда дуранг натижаси қайд этилмади. Сафарда ғалаба қозонган ягона жамоа эса “Машъал” бўлди. “А” гуруҳидаги пешқадамлик қилаётган “газчилар” бу турда “Орол” майдонига сафар уюштириб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

10-турнинг тўртта ўйинида жами 12та гол қайд этилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан гол демакдир.

Энг кўп гол урган жамоа “Сурхон” бўлди. Термизликлар ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилди ва рақиб дарвозасини 4 бор аниқ нишонга олди.

“Шўртан” ва “Машъал” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.

Ушбу турда мезбонлар томонидан киритилган голлари сони 9тани ташкил этган бўлса, қолган 3та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар 7та голга гувоҳ бўлди. Иккинчи таймда эса дарвозаларга яна 5та тўп киритилди.

10-турнинг энг тезкор голи 8-дақиқага тўғри келди. “Сурхон”нинг марказий ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов “Хоразм” дарвозасига биринчи бўлиб тўп киритиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Аксинча 10-турнинг энг сўнгги дақиқасида киритилган гол 83-дақиқада содир бўлди. Бу ҳам “Сурхон” – “Хоразм” ўйинида юз берди. Урганчликларнинг тўпурар ҳужумчиси Қадамбой Нурметов учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни биттага қисқартиришга эришди.  

Ушбу турда дублга эришган футболчи Баҳриддин Ваҳобов бўлди. “Сурхон”нинг тажрибали ҳужумчиси “Хоразм” билан ўйинда 2та тўп киритиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Шунингдек 1та автогол қайд этилди. “Динамо” ҳимоячиси Миркомил Лоқаев “Андижон”га қарши баҳснинг 17-дақиқасида кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.
Учрашувларнинг иккинчи бўлимидан иккита пенальти юз берди. Эътиборлиси уларнинг барчаси аниқ амалга оширилди. “Андижон” ҳимоячиси Нодир Мавлонов “Динамо” дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, “Сурхон” жамоаси сардори Баҳриддин Ваҳобов ҳам 11 метрлик нуқтадан аниқ фойдаланди.  

10-турда кимлар гол урди?
1. Миркомил Лоқаев (автогол) – “Динамо”.
2. Шохруҳ Бойқўзиев – “Андижон”.
3. Нодир Мавлонов – “Андижон”.
4. Зоҳир Қўзибоев – “Динамо”.
5. Зафар Акромов – “Машъал”.
6. Оғабек Эркинов – “Шўртан”.
7. Жасур Холтўраев – “Шўртан”.
8. Нажмиддин Нормуродов – “Сурхон”.
9. Баҳриддин Ваҳобов (2та) – “Сурхон”.
10. Фарҳод Тожиев – “Сурхон”.
11. Қадамбой Нурметов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика