RU

Последние новости

19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  0 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  8 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  9 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0

Превью. "Сурхон" - "Локомотив" Новости

Превью. "Сурхон" - "Локомотив"

10-11 август кунлари Суперлиганинг 16-тур баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" эртага сафарда "Сурхон" меҳмони бўлади. Учрашув 18:00да старт олади ва "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. Қуйида ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

Турнир жадвалидаги ҳолат 

- "Сурхон" Суперлига жадвалида 15та ўйиндан сўнг 21 очко билан 7-ўринда боряпти. Жамоа 6 мартадан ғалаба ва мағлубият қайд этган, шунингдек 3 марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 15-21. 

- "Локомотив" турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. "Темирйўлчилар" 15 ўйинда 30 очко тўплашган. "Локо" 9 бор зафар қучиб, уч мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 26-11. 


"Сурхон"

- Термизнинг "Сурхон" клуби эртага ўз майдонида 9-баҳсини ўтказади. Аввалги 8та ўйиннинг тўрттасида майдон эгалари ғалаба қозонган. Учта беллашув дуранг билан якун топган ва фақат бир ўйинда "Сурхон" мағлуб бўлган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 8-5. 

- "Сурхон"нинг ўз уйидаги ягона мағлубияти 14-турда рўй берди. Жамоа "Насаф" билан кечган баҳсда 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

- "Сурхон" бу йил фақат сафарда "Сўғдиёна" дарвозасига 3та тўп кирита олди. "Бунёдкор" дарвозасини икки бор аниқ нишонга олган. Қолган ўйинларда биттадан кўп гол ура олмай келяпти. 

- Иккинчи давранинг дастлабки икки турида бу жамоа ўз дарвозасидан 6та гол ўтказиб юборди: "Насаф" (1:3) ва "Бунёдкор" (0:3). 

- "Сурхон" қаторасига учта турдан бери фақат мағлуб бўляпти. Бу жамоа охирги марта ўз уйида "Бунёдкор"ни 2:0 ҳисобида енган. 

- "Сурхон" шу пайтгача Ўзбекистон чемпионатида "Локо" билан уч марта ўйнаб, бирортасида ғалаба қозонмаган. 


"Локомотив"

- "Локомотив" иккинчи даврани мағлубият билан бошлади ва кейинги турда ғалабага эришди. "Локо" биринчи даврада ўз майдонида "Сурхон"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этган. 

- Бу "Локомотив" учун сафардаги еттинчи учрашув бўлади. Жамоа шу пайтгача икки бор ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнаган ва 3та беллашувда имкониятни бой берган. Сафар баҳсларида тўплар нисбати 5-6.

- "Локомотив" сафарда кетма-кет иккинчи ўйиндирки мағлубиятга учради. Эртага "темирйўлчилар" нохуш анъанага барҳам беришга ҳаракат қилишади. 

- "Локомотив" чемпионат доирасида шу пайтгача Термизда фақат битта ўйин ўтказган бўлиб (2004 йил), мазкур баҳс 0:0 ҳисобида якун топган.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика