RU

Последние новости

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  0 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

Превью. Сўнгги икки Осиё Кубоги ғолиблари ўртасидаги ўйин Новости

Превью. Сўнгги икки Осиё Кубоги ғолиблари ўртасидаги ўйин

Осиё Кубоги "D" гуруҳидан ўрин олган марказий ўйинда Ироқ ва Япония терма жамоалари Брисбен шаҳрида тўқнаш келишади.
Илк турда иккала жамоа ҳам уч очкога эга бўлди. 2007 йилда Осиёда тенгсиз бўлган Ироқ Иорданияни 1:0 ҳисобида таслим қилди. 2011 йилда қитъа чемпиони бўлган японлар эса мусобақа дебютанти Фаластин терма жамоаси дарвозасига жавобсиз 4та гол урди - 4:0.

Япония ҳам, Ироқ ҳам ўз тарихида 8-марта ОК финал босқичида қатнашмоқда. "Самурайлар" тўрт бор Осиёда тенгсиз бўлишган (1992, 2000, 2004 ва 2011 йилларда). Ироқ эса юқорида ёзилганидек 2007 йил Осиё кубогини қўлга киритган.

Бу икки жамоа ўзаро 9 марта тўқнаш келган. Ироқ ҳисобида 3та ғалаба бор, Япония 4 бор зафар қучган. Қолган икки учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбатида "самурайлар" устунликка эгалар - 11:8.

Ушбу жамоалар 2000 йил Ливанда ўтган Осиё Кубогида тўқнаш келишган. Чорак финал доирасида ўтган ўша баҳсда японлар 4:1 ҳисобида ғалабага эришишган. Кейинчалик ўша мусобақада Япония чемпион бўлган.

Дастлабки турда Ироқ сафида Ёсир Қосим, Амжад Ҳалаф ва Ало Абдул Заҳро сариқ карточка олишди. Бу футболчилар агар иккинчи турда огоҳлантириш олса гуруҳдаги охирги ўйинни ўтказиб юборишади. Хавьер Агирре бошчилигидаги Япония терма жамоасининг ҳеч бир ўйинчиси 1-турда сариқ карточка олмади.

Ироқ - Япония
16 январь 2015. Брисбен
Бош ҳакам:
Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Суҳандон (Эрон), Муҳаммад Ризо Абулфазли (Эрон)
Тўртинчи ҳакам: Хеттиканканаге Перера (Шри-Ланка)
Бешинчи ҳакам: Палита Хематунга (Шри-Ланка)


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика