RU

Последние новости

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  1 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  4

Превью. "Сўғдиёна" - "Металлург" Новости

Превью. "Сўғдиёна" - "Металлург"

Олий лиганинг 16-турида "Сўғдиёна" Жиззахда "Металлург" билан беллашади.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Металлург» (Бекобод)
3 август 2016. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
УзПФЛ вакили: В. Леткин.
 
“Сўғдиёна” ва “Металлург” олий лигада 29 бора тўқнаш келишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда.

“Сўғдиёна” ушбу рақибни 12 марта мағлуб этган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса “Сўғдиёна”ни 11 марта талсим қила олган. “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 44та гол урган, “Металлург” футболчилари 40 марта жиззахликлар дарвозасини ишғол этишган. Жиззах клуби ўзаро ўйинларда 42 очкога эга бўлган, Бекобод клуби ҳисобида 39 очко бор. “Металлург”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:2га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 4:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Бекободдаги ўйинда "Металлург" ғолиб бўлган. Мезбонлар сафида Зоҳид Абдуллаев дублга эришган бўлса, "Сўғдиёна" сафида Фаррух Шотурсунов гол урганди - 2:1. Қизиғи Шотурсунов иккинчи даврани "Металлург"да бошлади. 

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
18.04.2015 «Сўғдиёна» - «Металлург» 0:0
26.09.2014 «Сўғдиёна» - «Металлург» 5:4
05.10.2013 «Сўғдиёна» - «Металлург» 2:1
13.08.2011 «Сўғдиёна» - «Металлург» 3:1
12.09.2009 «Сўғдиёна» - «Металлург» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган 14та ўйиннинг 9тасида мезбонлар ғалаба қозонишган, 3 марта ғолиб аниқланмаган. “Металлург” сафарда икки марта уч очкони ўзиники қилган. “Сўғдиёна” ўз уйида “Металлург”га қарши кечган охирги беш ўйинда умуман ютқазмаган.
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика