RU

Последние новости

18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   0 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  1 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  10 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  3 15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  7 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  4 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  4 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив" Новости

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив"

Олий лиганинг 3-турида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Янгиерда Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.
«СЎҒДИЁНА» – «ЛОКОМОТИВ»
3 апрель 2015. Янгиер. “Янгиер” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, Ф.Норсафаров.
Назоратчи: А.Попов.

“Сўғдиёна” ва “Локомотив” олий лигада 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ушбу рақибни 10 марта мағлуб этган. “Сўғдиёна” 2 марта ғалабага эришган. Қолган 2та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 30та гол урган, “Сўғдиёна” футболчилари атига 8 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 32 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” ҳисобида 8 очко бор. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар зафар қучишган. “Локо” сафида Иван Нагаев, Вячеслав Шевченко ва кичик Жасур Ҳасанов гол уришган. Жиззахликларнинг ягона голига Сухроб Бердиев муаллифлик қилган – 3:1. “Сўғдиёна” майдонидаги баҳсда “темирйўлчилар” Александр Гейнрих ва Фарҳод Тожиевнинг голлари эвазига уч очкога эга бўлишган – 0:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
23.08.2014 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:2
20.09.2013 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:4
23.05.2009 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:0
29.03.2008 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:0
15.10.2006 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз уйида “Локомотив”га қарши кечган 7та ўйиннинг иккитасида ғолиб бўлган. Икки бор дуранг қайд этилган ва уч бор “темирйўлчилар” сафардан ғалаба билан қайтишган. Охирги учта ўйинда “Сўғдиёна” ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика