RU

Последние новости

03:00Европа лигаси. Шомуродов майдонга тушмаган ўйинда "Рома"дан дуранг ва бошқа натижалар  10 02:55Конференциялар лигаси. Антони порлаган ва гол урган ўйинда "Бетис"дан йирик ғалаба  0 02:12Дибала "Рома"да 13-марта жароҳат олди  1 01:17Европа лигаси. Моуринью жамоасидан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:57"Манчестер Юнайтед" Гёкереш борасида бир қарорга келди  3 00:38Саудия Арабистони. "Ал Насср" муҳим ўйинда ғалабага эришди, 70 миллионлик Дуран баҳс тақдирини ҳал қилди  4 00:15Коло-Муани "Ювентус"га ўтишига ким кўндирганини айтди  0 23:45"Барселона" 5 ҳужумчи номзодини кўрмоқда  3 23:23Жоау Канселу: "Гвардиола - даҳо"  7 22:44"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди  2 22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  14 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  8 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  9

Превью. «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» Новости

Превью. «Сўғдиёна» - «Бунёдкор»

“Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” олий лигада 7 бора тўқнаш келишган. Натижалар пойтахт жамоасининг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.
«СЎҒДИЁНА» - «БУНЁДКОР»
8 ноябрь. Зомин. “Зомин” стадиони. 14:00
Ҳакамлар
: О.Толибжонов, Р.Серазетдинов, А.Усмонов, Ш.Хакимов
Назоратчи: Д.Роман.

“Бунёдкор” 7та ўйиндан 7тасини ютган. Тушунарлики “Сўғдиёна” бу рақиб билан дуранг ўйнамаган ва ғалаба қозона олмаган. “Бунёдкор” ўйинларда 27 та гол киритган, жиззахликлар 1 бора “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 21 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Сўғдиёна”да бу кўрсаткич 0 ни ташкил этади. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 6:1.

Биринчи турда Тошкентдаги “Жар” стадионида бўлиб ўтган ўйинда “қалдирғочлар” йирик ғалабага эришишган. Олександр Пишур хет-трик қайд этган бўлса, Лутфулла Тўраев ва Камолиддин Мурзоев биттадан гол уришганди – 5:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги уч учрашув:

15.06.2011 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 1:6
04.08.2009 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:3
30.06.2008 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:5

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” бу рақиб дарвозасига урилган ягона голни ўз майдонида урган. Ўша тўпни 2011 йилги мавсумда Артурос Фоменко киритганди. “Қалдирғочлар” сафардаги учала ўйинда ҳам йирик ғалабага эришишган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика