RU

Последние новости

21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  22 21:35ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Викинг". Элдор Шомуродов асосий таркибда (онлайн ҳисоб)  16 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  1 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3 21:00Суперлига. "Хоразм" "Бухоро" билан сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  12 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  4 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  2 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  5 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  2 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0

ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" - "Локомотив" Новости

ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" - "Локомотив"

Олий лиганинг 21-турида "Қизилқум" Навоийда "Локомотив"ни қабул қилади.
«Қизилқум» – «Локомотив»
26 сентябрь 2014 йил. Навоий. “Ёшлик СМ” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ш.Рўзиқулов
Назоратчи: Б.Галеев.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 19 бор кесишган. Натижалар “Локо”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Темирйўлчилар” 8 марта ғалабага эришишган, 7та ўйинда “Қизилқум” зафар қучган. Яна 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Локомотив” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 25та гол киритиб ўз дарвозаларидан 16 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Локомотив” 28, “Қизилқум” 25 очкони қўлга киритган.

“Локомотив” олий лигада “Қизилқум” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахтликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1га тенг.

Дастлабки даврада Тошкентда кечган ўйинда томошабинлар 5та гол кўришган. Дастлаб навоийликлар вакили Руслан Вагапов ҳисобни очганди. Шундан сўнг “Локомотив” вакиллари тўртта гол уришди. Иван Нагаев, Иброҳим Раҳимов, Садриддин Абдуллаев ва Илҳом Суюнов меҳмонлар дарвозасини ишғол қилганди – 4:1.  

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.08.2013 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0
08.08.2012 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:1
03.04.2010 «Қизилқум» - «Локомотив» 0:1
29.06.2009 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0
05.07.2008 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 5тасида майдон эгалари уч очкога эга бўлишган. Уч марта дуранг қайд этилган. “Локомотив” фақат бир бора сафардан ғолиб сифатида қайтган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика