RU

Последние новости

17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  3 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  4 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  6 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  1 16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  9 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  18 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  1 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  13 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  2

Превью. "Пахтакор" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Пахтакор" - "Навбаҳор"

Тошкентда "Пахтакор" клуби Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)
1 май 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:30
Ҳакамлар: 
В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Муминов (Тошкент  вил.)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лигада 46 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 29 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11 та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. “Шерлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 80 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 36 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 93 очкони, “Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

2014 йилдаги ўйинларнинг иккаласида ҳам “Пахтакор” зафар қучган. Тошкентда Игорь Сергеев ва Боян Миладиновичнинг голларига Бахтиёр Ёқубов жавоб берган – 2:1. Намангандаги учрашувда ҳам Миладинович сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол урган ва “Пахтакор”га ғалаба келтирган – 0:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.05.2014  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1
03.03.2013  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:0
21.06.2012  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1
15.05.2011  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1
21.10.2010  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз уйида 17 йилдан буён бу рақибни узлуксиз равишда мағлуб этиб келмоқда. “Навбаҳор” охирги марта 1997 йилда Тошкентда “Пахтакор”га ютқазмаган (2:2). “Лочинлар” “шерлар”ни сафарда 1995 йилда мағлуб этишган – 2:1.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика