Превью. "Обод" - "Қизилқум"
09 апр 2016 09:00
Новости
Превью. "Обод" - "Қизилқум"
«Обод» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
9 апрель 2016. Тошкент. "Жар" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
“Обод” клуби бу йил биринчи марта олий лигада иштирок этаётгани учун ушбу икки жамоа олий лигада илк бор тўқнаш келишади. Бу мавсумда дастлабки 3та турда “Обод” 1 очко тўплади. Жамоа Қўқонда “Қўқон-1912”га ва Қаршида “Насаф”га бир хил 0:1 ҳисобларида ютқазиб қўйди. Ўз майдонида эса “Бухоро” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бугунга келиб Бобур Зуҳриддинов бошчилигидаги ёш жамоа олий лигада гол ура олмаган ягона клуб бўлиб турибди. Дастлабки гол муаллифи “Обод”нинг Ўзбекистон олий лигасида тўп киритган илк футболчига айланади ва тарихга киради.
“Қизилқум” эса мавсумни ажойиб бошлади. Навоий клуби илк турда “Машъал” устидан иродали ғалабага эришганди – 3:2. Иккинчи турда Ғузорда “Шўртан” мағлуб этилганди – 1:0. Ниҳоят учинчи турда ўз майдонида “Олмалиқ”ни таслим қилинди – 2:1. “Олтин изловчилар” дастлабки 3та турда юз фоизли кўрсаткичга эга тўрт жамоадан бири бўлиб туришибди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии