RU

Последние новости

09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  6 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  4 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  21 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  3 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  1 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  16

ПРЕВЬЮ. Нидерландия - Аргентина. Ушалмаган орзу сари навбатдаги қадамни ким ташлайди? Новости

ПРЕВЬЮ. Нидерландия - Аргентина. Ушалмаган орзу сари навбатдаги қадамни ким ташлайди?

Бугун Қатардаги Жаҳон чемпионатида чорак финал учрашувига старт берилади.

Жамоалар борган сари сараланиб бормоқда. Кучлилар ўз йўлида давом этмоқда. Бугун ана шундай кучлилар тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Оқшомда Нидерландия ва Аргентина ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Умуман олганда бу жамоалар бир-бирига азалдан принципиал рақиб ҳисобланиб келган. Ҳаттоки Кройф ва Марадона давридаёқ уларнинг ўйинлари чўққисига чиқиб бўлганди. Бу 21 асрда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. 

Нидерланды

Ваут Вегорст - 83', Ваут Вегорст - 90', Тен Копмейнерс - 121', Ваут Вегорст - 121', Люк де Йонг - 121'

Чемпионат Мира. Плей-офф . Тур 1/4

10/12/2022, 00:00

6
:
5
Завершен ПП

Аргентина

Науэль Молина - 35', Лионель Месси - 73', Лионель Месси - 121', Леандро Паредес - 121', Гонсало Монтиэль - 121', Лаутаро Мартинес - 121'

Стадион: Lusail Stadium, 88235 зрителей

Главный судья: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
120'
43'  Юрриен Тимбер
45'  Ваут Вегорст
46'  Мартен де Рон (Тен Копмейнерс)
46'  Стивен Бергвейн (Стивен Бергейс)
64'  Дэйли Блинд (Люк де Йонг)
76'  Мемфис Депай
78'  Мемфис Депай (Ваут Вегорст)
83'  Ваут Вегорст
83'  Стивен Бергейс
88'  Стивен Бергейс
90'  Ваут Вегорст
90'  Тен Копмейнерс
91'  Стивен Бергвейн
113'  Коди Гакпо (Ноа Ланг)
35'  Науэль Молина
35'  Лионель Месси
43'  Маркос Акунья
45'  Кристиан Ромеро
67'  Родриго де Пауль (Леандро Паредес)
73'  Лионель Месси
76'  Лисандро Мартинес
78'  Маркос Акунья (Николас Тальяфико)
78'  Кристиан Ромеро (Херман Пеццелья)
82'  Хулиан Альварес (Лаутаро Мартинес)
89'  Леандро Паредес
90'  Лионель Месси
90'  Николас Отаменди
106'  Науэль Молина (Гонсало Монтиэль)
110'  Гонсало Монтиэль
112'  Лисандро Мартинес (Анхель Ди Мария)
112'  Херман Пеццелья

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар шу кунга қадар 9 маротаба яшил майдонда куч синашишган (шуларнинг 5таси Жаҳон чемпионатида). Устунлик "лолалар" юрти вакилларида. Улар 4та баҳсда ғалабани ўз томонларига оғдира олган. 1та учрашувда аргентиналикларнинг қўли баланд келган. Жамоаларнинг дастлабки тўқнашуви 1974 йилда ўртоқлик учрашувида юз берган. Худди ўша йили Жаҳон чемпионати иккинчи раундида тўқнаш келишган. Йохан Кройф етакчилигидаги Нидерландия йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 

Жаҳон чемпионатларидаги учрашувлар.

Германия - 1974. Иккинчи раунд 

Нидерландия - Аргентина 4:0

Голлар: Йохан Кройф 10, 90, Руд Крол 25,   Реп 73


Аргентина орадан 4 йил ўтиб ўз уйидаги мундиалда Нидерландиядан яхшигина қасосини олади. Улар эса кетма-кет иккинчи финалда имкониятни бой беришади. 

Аргентина-1978. Финал. 

Аргентина - Нидерландия 3:1

Голлар: Марио Кемпес 38, 105, Даниэль Бертони 116 - Дирк Наннинга 82


1978 ЙИЛГИ ФИНАЛ ВИДЕОСИНИ КЎРИШ УЧУН ҲАВОЛА


Франция - 1998. Чорак финал.

Нидерландия - Аргентина 2:1

Голлар: Патрик Клюверт 12, Деннис Бергкамп 89 - Клаудио Лопес 17


Германия - 2006. Гуруҳ босқичи

Нидерландия - Аргентина 0:0

Бразилия - 2014. Ярим финал

Нидерландия - Аргентина 0:0 (пенальтилар сериясида 2:4)


Чорак финалгача босиб ўтилган йўл

Икки терма жамоа мусобақани икки хил руҳда бошлади.  Аргентина кутилмаганда Саудия Арабистонига мағлубиятга учради. Бу эса кўпчиликда катта муҳокамаларни келтириб чиқаришига сабаб бўлди. Бироқ Лионель Скалони шогирдларини навбатдаги учрашувларга яхши тайёрлай олди. Одатда кучли ва узоққа боришни мақсад қилган жамоалар гуруҳ босқичида катта кучни сарфламайди ва кичик ҳисобларда ғалаба қозониб асосий ишни кейинги босқичдан бошлайди. Аргентина гуруҳдаги навбатдаги ўйинларда Мексика ва Польшадан устун келди ва  6 очко билан нимчорак финалга йўл олди. Бу босқичда Австралия қийинчилик билан мағлуб этилди. Айниқса сўнгги дақиқалар Скалонини яхшигина асабийлаштирди, дейишимиз мумкин. Нидерландияда барчаси жойида. Хотиржам одимламоқда. Луи Ван Гал бундай катта турнирларда қандай қатнашиш ҳадисини олган. Тажриба улкан. "А" квартетида Сенегал ва Қатарни мағлуб этди, Эквадор билан дуранг ўйнади (7 очко). 1/8 финалда АҚШ таслим қилинди (3:1). 


Ушалмаган орзу сари ким навбатдаги қадамни ташлайди?

Месси - футбол осмонидаги катта ном.  Қатар унинг учун фаолиятидаги охирги мундиал. Ёрқин лаҳзаларга бой фаолият албатта Жаҳон чемпионлиги кубоги билан тугаши шарт. У 2014 йил бунга жуда яқин келганди. Бироқ Германия йўл қўймади. Бутун жамоа бугун фақат Месси учун ўйнайди. Ҳаёт-мамот масаласи. Нидерландия - бу каби финалларда ютқазган аламли жамоа бўлмаса керак. Нидерландиянинг 1974 йилги илк уриниши омадсиз чиқди. Йохан Кройф етакчилигдаги жамоа финалда Германияга мағлуб бўлди. Тақдирни қарангки, улар 1978 йил Аргентина мундиалида ҳам финалда ўйнаш имконига эга бўлишди. Аммо Кемпес ва Аргентина кубокни уйда олиб қолишни исташди. 2010 йил ЖАРда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида Андрес Иньеста ва Испания Нидерландиянинг азалий орзусидан яна бир бор маҳрум қилди. 2014 йил финал остонасида бугунги рақиб Аргентина пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Аламлар, яна аламлар. Нима учун сарловаҳага бундай ном қўйганимизни тушундингизми? 



Кашфиётлар ёхуд грандлар нишонидаги Гакпо

Гакпо чиндан ҳам бу турнирда Нидерландия терма жамоасининг асосий кашфиёт футболчиси ҳисобланади. У гуруҳ босқичидаги барча 3та учрашувда гол урди.  Шу тариқа, нидерландиялик ҳужумчи италиялик футболчи Алессандро Альтобелининг ЖЧ-1986даги ютуғини такрорлади. Айни пайтда Гакпо "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансферлардаги асосий ҳаридларидан бири бўлиши кутилмоқда. Буни шахсан Тен Хагнинг ўзи истамоқда. Ван Дейк эса унга Англия клубидан кўра "Реал"га ўтишни таклиф қиляпти. Аргентинада кашфиёт номига Родриго Де Паульни кўрсатиш мумкин. Мессининг "қўриқчиси" лақабини олган Пауль ярим ҳимоя чизиғида етакчи ҳисобланади. Статистикага кўра, у 4та ўйинда жами 380та узатма амалга оширган. Шуларнинг 87 фоизи аниқ ҳисобланади.  


Барчага ёқимли томоша тилаймиз. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика