RU

Последние новости

16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  6 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  11 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  18 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1

ПРЕВЬЮ. «НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР» Новости

ПРЕВЬЮ. «НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР»

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 43 бор кесишган.
«НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР»
29 октябрь. Фарғона. "Қиргули СК". 15:00
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, Р.Шояҳметов, Т.Гайнулин, В.Агишев.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

Кичик устунлик “Пахтакор” томонида. 19та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 70та гол киритиб ўз дарвозасидан 59 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 64 очкони, “Нефтчи” эса 58 очкони қўлга киритган. 

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки даврадаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилганди. “Шерлар” ҳимоячиси Даврон Ҳошимов иккинчи бўлим бошида “Нефтчи” дарвозасини узоқ масофадан туриб ишғол қилганди – 1:0. Қизиғи ўша ўйинни ҳам айнан Олим Толибжонов бошқарганди.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
11.06.2012 «Нефтчи» - «Пахтакор» 3:1
22.10.2011 «Нефтчи» - «Пахтакор» 4:1
06.05.2010 «Нефтчи» - «Пахтакор» 3:3
09.09.2009 «Нефтчи» - «Пахтакор» 0:2
23.11.2008 «Нефтчи» - «Пахтакор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 13тасида муваффақият қозонган. 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Пахтакор” Фарғонадан уч марта уч очко билан қайта олган холос. Водийда бўлиб ўтган охирги учта ўйинда “шерлар” ғалаба қозона олишмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика