RU

Последние новости

22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  32 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  29 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  20 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:35Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнггида баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  17 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0 20:03"Кайсериспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 20:01"Рубин" — "Факел". Ашурматов захирада  0 20:00Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди  5 20:00АПЛ. МЮ "Борнмут" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, мезбонлар 70-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди  8

Превью. "Нефтчи" - "Локомотив". Илҳом Мўминжонов учун сўнгги имкониятми? Новости

Превью. "Нефтчи" - "Локомотив". Илҳом Мўминжонов учун сўнгги имкониятми?

Бугундан Суперлиганинг 7-тур учрашувларига старт берилади.

Бугундан Суперлиганинг 7-тур учрашувларига старт берилади.  "Нефтчи" Яйпанда "Локомотив"ни қабул қилади. Тўғри ташқаридан олиб қаралганда бу дерби эмас. Лекин мазкур учрашувнинг аҳамияти фарғоналиклар учун катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш жоиз. Батафсил қуйида сўз боради. 


Нефтчи

Суперлига. Тур 7

05/05/2022, 18:30

1
:
0
Завершен

Локомотив

Мпако Этаме Жером - 58'

45'
90'
46'  Суннатилла Абдуллажонов (Муҳсин Убайдуллаев)
76'  Шахзод Убайдуллаев (Марко Шарич)
76'  Улугбек Хошимов (Ойбек Киличев)
84'  Аббос Гуломов (Фахриддин Мухаммадов)
44'  Санжар Кодиркулов
46'  Али Абдурахмонов (Мпако Этаме Жером)
58'  Мпако Этаме Жером
58'  Диер Турапов
62'  Джавохир Алиджанов (Мухаммаданас Хасанов)
62'  Гулямххайдар Гулямов (Ислом Рашидханов)


"Жарлик"дан чиқа олмаётган "Нефтчи"

Янги мавсумга кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрган, таркибни кучайтиришга эришган "Нефтчи"нинг Суперлигадаги натижалари кутилганидек эмас. Боз устига жамоа Ўзбекистон кубогини гуруҳ босқичидаёқ якунлашга тўғри келди. Жорий йил ҳисобидан эса Суперлигада 1 маротаба уч очко ишлади, холос. Кубокда сафарда "Динамо"нинг мағлуб этилиши амалда ҳеч нарсани ҳал қилгани йўқ. 

1-тур. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" 1:0

2-тур. "Пахтакор" - "Нефтчи" 1:0

3-тур. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 1:2

4-тур. "Қизилқум" - "Нефтчи" 3:0

5-тур. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:3

6-тур. "Динамо" - "Нефтчи" 1:1

Барчаси маълум. Мавсум бошида жамоа олдига ОЧЛга йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Лекин ҳозирча жамоа жон сақлаш йўлида. "Локомотив"да ҳам вазият жуда яхши, деб бўлмайди. Лекин улар рақибидан фарқли равишда кубокда кейинги босқичга йўлланма олишди. Асосий муаммо барқарорликнинг етишмаётганида. Жамоада муҳими ўйин сифати бор. 


Ўзаро ўйинлар 

Шу кунгача жамоалар Суперлига доирасида ўзаро 28 маротаба учрашишган. Устунлик "Локомотив" томонида 15та ғалаба, "Нефтчи"да 'cf 7та. 6та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Икки жамоада ҳам энг йирик ғалаба бир хил 4:0. 


Трансфермаркет порталига кўра "Нефтчи"нинг таркиби 5,81 миллион евро, "Локомотив"ники эса 4,59 миллион евро баҳоланган



12 йил аввалги натижа такрорланадими?

"Нефтчи" сўнгги бор "Локомотив"ни Суперлигада 2010 йилги мавсумда мағлубиятга учратишни уддасидан чиққан экан. Кейинги 14та учрашувнинг 6тасида муроса танланган бўлса, 8тасида "темирйўлчилар"нинг қўли баланд келган. Бугун тарих такрорланиши ёки ўйиндан сўнг кўп нарсалар ўзгариб кетиши мумкин. 



Мутахассис фикри

Собиқ футболчи Жаҳонгир Жиямуродов 7-тур ўйинларига тахмин ва фикрларини билдирар экан, бевосита бугунги ўйинга ҳам тўхталиб ўтди. 

- Дарҳақиқат Яйпанда қизиқарли ўйин бўлади. Бу ўйинда яққол фаворит йўқ. "Нефтчи" ўзига керакли очколарни бой бермоқда. Шу боис бор кучини ташлайди, очко зарур. "Локомотив" аввалгидек совринли ўринларга курашадиган жамоа эмас. Илҳом Мўминжонов қўл остида яхши таркиб бор. Тахминимча "Нефтчи" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониши мумкин.



Сўнгги тўқнашув


Суперлига/21-тур
11 август, шанба

20:00. "Локомотив" — "Нефтчи" 1:1  
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Артём Калинин, Шавкат Файзиев, Рустам Лутфуллин.
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 4, - 1:0 (Сардор Мирзаев). Бобурбек Юлдашев 90, - 1:1.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 10. Марат Бикмаев (19. Ҳусниддин Ғофуров, 74), 11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (27. Сардор Рашидов, 69), 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 21. Николай Погребняк, 22. Санжар Шоаҳмедов, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов, 88. Игорь Йелич.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 14. Азизбек Амонов, 23. Идрис Бикмайкин, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 74. Алишер Шоғуломов, 80. Фарруҳ Ибрагимов, 86. Бобур Эргашев.

"Нефтчи": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Шукурали Пўлатов, 5. Жалил Кимсанов, 14. Аброрбек Исмоилов, 34. Игорь Таран (20. Ҳусниддин Ғофуров, 46), 40. Бобурбек Юлдашев, 44. Достонбек Тошматов (71. Ҳуршидбек Асқаралиев, 87), 45. Авазхон Маматхўжаев, 64. Миржамол Неъматов, 90. Исломбек Каримов, 91. Шерзод Ҳакимов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 46).
Захира: 21. Фарруҳ Турдалиев, 10. Анвар Бердиев, 15. Дилёрбек Ирматов, 19. Авазбек Ўлмасалиев, 26. Илҳомжон Ибрагимов, 65. Шодиёр Ҳожиматов.


Шу каби қизиқарли фактлар, маълумотларни билиш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз мумкин >>>>>>>> ФАКТЛАР

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика