RU

Последние новости

15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  2 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  11 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0

Превью. "Нефтчи" - "Бухоро" Новости

Превью. "Нефтчи" - "Бухоро"

Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" клуби ўз майдонида Жамшид Саидов бошқарувидаги "Бухоро" клубини қабул қилади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Бухоро» (Бухоро)
26 июнь 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), А. Снетков (Тошкент вил.), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
 Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 44 бор кесишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 33та ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 94:35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 101 очкони, “Бухоро” эса 29 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи” олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум биринчи турда Бухородаги ўйинда мухлислар фақат битта гол кўришган. Феруз Бобоқулов биринчи бўлим ўрталарида “Нефтчи”ни ранжитганди – 1:0. Фарғонада эса Рўзимбой Аҳмедовнинг голи “Бухоро”ни таслим қилганди – 1:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2014 «Нефтчи» - «Бухоро» 1:0
17.08.2013 «Нефтчи» - «Бухоро» 1:0
01.07.2012 «Нефтчи» - «Бухоро» 3:1
25.08.2011 «Нефтчи» - «Бухоро» 2:0
26.09.2009 «Нефтчи» - «Бухоро» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда ушбу рақибга умуман имконият қолдирмаган. Водийда ташкил этилган 22та баҳснинг барчасида мезбонлар уч очкога эга чиқишган!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика