RU

Последние новости

13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  0 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  1 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  2 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  2 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  12 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  5 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  4 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  1 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  15 03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  58

ПРЕВЬЮ. «НЕФТЧИ» – «БУХОРО» Новости

ПРЕВЬЮ. «НЕФТЧИ» – «БУХОРО»

Олий лиганинг иккинчи даврасининг илк турида "Нефтчи" "Бухоро" клубини қабул қилади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Бухоро» (Бухоро)
3 август. Қиргули. “Нефтчи СК” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 43 бор кесишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 32та ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 94:35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 98 очкони, “Бухоро” эса 29 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи” олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

Биринчи турда Бухородаги ўйинда мухлислар фақат битта гол кўришган. Феруз Бобоқулов биринчи бўлим ўрталарида “Нефтчи”ни ранжитганди – 1:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
17.08.2013 «Нефтчи» - «Бухоро» 1:0
01.07.2012 «Нефтчи» - «Бухоро» 3:1
25.08.2011 «Нефтчи» - «Бухоро» 2:0
26.09.2009 «Нефтчи» - «Бухоро» 3:1
30.06.2008 «Нефтчи» - «Бухоро» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда ушбу рақибга умуман имконият қолдирмаган. Водийда ташкил этилган 21та баҳснинг барчасида мезбонлар уч очкога эга чиқишган!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика