RU

Последние новости

18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  0 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  17 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  24 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  15 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  20 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8

Превью. "Навбаҳор" - "Локомотив" Новости

Превью. "Навбаҳор" - "Локомотив"

2014 йилги олий лиганинг биринчи ўйини Косонсойда бошланади.
«НАВБАҲОР» – «ЛОКОМОТИВ»
15 март.
Косонсой. “Косонсой” стадиони. 15:30
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, А.Усмонов, Т.Гайнуллин, Р.Толибжонов.
Назоратчи: А.Попов.

“Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар тенг. Иккала жамоа 7тадан ўйинда ғолиб чиққан, 4та баҳс дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Навбаҳор” фойдасига 29:24ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда жамоалар 25тадан очкони киритишган.

“Навбаҳор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:2. “Темирйўлчилар”нинг ўзаро ўйинларда наманганликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0.

2013 йилги мавсумда “Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Собир Ҳамидов ҳисобни очган, Акмал Холматов учрашув сўнггида жавоб тўпини киритганди. 25-турда Тошкентда кечган баҳсда “темирйўлчилар” Ислом Тўхтахўжаевнинг дубли ва Акмал Холматовнинг голи эвазига йирик ғалабага эришганди – 3:0.
 
“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
03.04.2013 «Навбаҳор» - «Локомотив» 1:1
07.04.2012 «Навбаҳор» - «Локомотив» 0:2
25.09.2010 «Навбаҳор» - «Локомотив» 2:0
25.04.2009 «Навбаҳор» - «Локомотив» 2:0
25.06.2008 «Навбаҳор» - «Локомотив» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 6тасида ғолиб чиққан. Икки марта ғолиб аниқланмаган бўлса, “Локомотив” сафарда фақат бир бор муваффақият қозонган. 2012 йилги мавсумда “темирйўлчилар” водийдан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Охирги икки йилда “Навбаҳор” уйида бу рақибни енга олмаган.

Тахмин: Учрашув "Локомотив"нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан тугаса керак. Сизнинг фикрингиз қандай?


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика