Превью. "Насаф" – "Сўғдиёна"
31 мая 2015 11:21
Новости
Превью. "Насаф" – "Сўғдиёна"
“Насаф” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 28 бор куч синашишган.
“Насаф” 21та ўйинда ғалаба қозонган. 6та учрашувда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 59:26. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 64 очкога эга бўлишган, “Сўғдиёна” эса 19 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:2.
2014 йил 7-турда “Насаф” сафардан ғалаба билан қайтганди. Артур Геворкяннинг иккита голига “Сўғдиёна” ярим ҳимоячиси Суҳроб Бердиев охирги дақиқаларда жавоб берганди – 1:2. Қаршида Игорь Таран (иккита) ва Артур Геворкяннинг голига “Сўғдиёна” сафида Олександр Каблаш жавоб берган – 3:1.
Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2014 «Насаф» - «Сўғдиёна» 3:1
26.08.2013 «Насаф» - «Сўғдиёна» 4:2
17.04.2011 «Насаф» - «Сўғдиёна» 3:1
03.05.2009 «Насаф» - «Сўғдиёна» 3:0
25.06.2008 «Насаф» - «Сўғдиёна» 2:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 12тасида зафар қучган. Бир марта дуранг қайд этилган. Фақат бир марта “Сўғдиёна” Қаршидан ғалаба билан қайтган. “Аждарлар” 2005 йилдан буён ўз уйларида ушбу рақибни фақат мағлуб этиб келишмоқда.
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Комментарии