RU

Последние новости

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  0 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  8 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  0 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  0 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  11 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  8 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  11 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

ПРЕВЬЮ. "Насаф" - "Қўқон-1912" Новости

ПРЕВЬЮ. "Насаф" - "Қўқон-1912"

Олий лиганинг 3-турида Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912" клубини қабул қилади.
«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
2 апрель 2015 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Насаф” ва “Қўқон-1912” олий лигада жами 10 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 6та ўйинда ғолиб бўлишган. “Қўқон-1912” ҳисобида 4та ғалаба бор. Бу жамоалар ҳозирга қадар умуман дуранг ўйнашмаган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 21:16. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 18 очкони, “Қўқон-1912” эса 12 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг.

Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйинлар 2003 йилги мавсумда бўлиб ўтган. Ўша йил иккала клуб ўз майдонидаги баҳсларда йирик ғалабага эришган. Қаршидаги учрашувда Зафар Холмуродов хет-трикка эришган. Дилшод Мавлонов бир марта меҳмонлар дарвозасига гол урган – 4:0. Иккинчи даврада Қўқонда бўлиб ўтган ўйинда Шуҳрат Раҳмонқулов дубл қайд этган, Шуҳрат Юсупов битта тўп киритган – 3:0.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
18.06.2003 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:0
24.08.2002 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:1
19.04.2000 «Насаф» - «Қўқон-1912» 3:1
11.09.1999 «Насаф» - «Қўқон-1912» 3:2
02.10.1998 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қаршида бўлиб ўтган беш ўйиндан бештасида “Насаф” ғалаба қозонган. “Аждарлар” ўз майдонларида ушбу жамоага ҳар бир учрашувда камида 3тадан гол уришган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика