RU

Последние новости

20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  2 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  10 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0

Превью. "Насаф" - "Локомотив" Новости

Превью. "Насаф" - "Локомотив"

Олий лиганинг 7-турини "Насаф" ва "Локомотив" ўртасидаги марказий ўйин очиб беради.
«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент)
1 май 2015. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 20 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 11та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 4та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Беш учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 30та гол киритиб ўз дарвозаларидан 19 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 38 очкони, “темирйўлчилар” эса 17 очкони қўлга киритишган.

“Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:2 бўлиб турибди.

Ўтган йил 2-турда Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда ҳисобни мезбонлар вакили Иброҳим Раҳимов очганди. Бунга “аждарлар” учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган иккинчи дақиқада Илҳом Шомуродов томонидан урилган гол билан жавоб беришган – 1:1. Қаршида эса “Локомотив” йирик ғалабага эришган. Фарҳод Тожиев, Дилшод Раҳматуллаев, Александр Гейнрих (иккита) ва Садриддин Абдуллаевнинг голларига мезбонлар сафида Илҳом Шомуродов ва Кенжа Тўраев жавоб беришганди – 2:5.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
10.08.2014 «Насаф» - «Локомотив» 2:5
25.05.2013 «Насаф» - «Локомотив» 2:1
17.11.2012 «Насаф» - «Локомотив» 0:2
26.10.2010 «Насаф» - «Локомотив» 2:0
11.04.2009 «Насаф» - «Локомотив» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Қаршида бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 7тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. Икки ўйинда “Локомотив” уч очко эгасига айланган. Яна битта учрашувда ғолиб аниқланмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика