RU

Последние новости

20:24“Манчестер Сити” январда клубни тарк этиши мумкин  0 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  0 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  2 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  5 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  21 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  31 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  23

Превью. "Насаф" - "Бухоро" Новости

Превью. "Насаф" - "Бухоро"

Қаршида "Насаф" клуби Эдгар Гесс бошчилигидаги "Бухоро" клубини қабул қилади.
«НАСАФ» – «БУХОРО»
29 март. Қарши. “Марказий” стадион.
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, Р.Шояҳметов, В.Лушин, И.Гармашов
Назоратчи: А.Попов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 32 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 32 ўйиндан 15тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9 учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. 8та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “аждарлар” фойдасига. Қаршиликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 55та тўп киритиб ўз дарвозасидан 37 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Насаф” 53 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Насаф” олий лигада “Бухоро” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “аждарлар”нинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Насаф” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

2013 йил “Насаф” майдонида бўлиб ўтган баҳсда Алишер Юсупов, Илҳом Шомуродов ва Алишер Юсупов тўп киритишган. Ҳозир “Бунёдкор”да ўйнаётган Воҳид Шодиев “Бухоро” сафида қаршиликларни ранжитган – 3:1. Қизиғи Шодиев Бухородаги ўйинда ҳам гол урган. Бироқ “аждарлар” ундан олдин 5 бор тўп киритишганди. Азамат Алланиёзов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов ва Фаррух Сайфиев “Насаф” таркибида ўзини кўрсатганди.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:

16.03.2013  «Насаф» – «Бухоро»  3:1
08.08.2012  «Насаф» – «Бухоро»  3:0
18.09.2011  «Насаф» – «Бухоро»  3:0
05.11.2009  «Насаф» – «Бухоро»  4:2
22.09.2008  «Насаф» – «Бухоро»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Бухоро” клуби ўз тарихида “Насаф” майдонида кечган 16та баҳснинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган. 12та учрашувда “Насаф” ғолиб бўлган ва фақат 4 ўйин дуранг билан тугаган. Қаршида кечган сўнгги учта ўйинда “Бухоро” ўз дарвозасидан учтадан гол ўтказган. 

Муаллиф тахмини: "Бухоро"нинг Қаршидаги ғалабасиз серияси давом этиши мумкин. "Насаф" ўз уйида ғалаба қозонишга яқин.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика