RU

Последние новости

14:22Ғалабасиз мавсум  5 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  11 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  0 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  5 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2

Превью. "Насаф" - "Андижон" Новости

Превью. "Насаф" - "Андижон"

Олий лиганинг 7-турида "Андижон" клуби сафарда "Насаф" меҳмони бўлади.

«Насаф» (Қарши) – «Андижон» (Андижон)
28 апрель 2016. Қарши. "Марказий" стадион. 18:30
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Насаф” ва “Андижон” олий лигада жами 34 бора тўқнаш келган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда.  Шу кунга қадар “аждарлар” 22та ўйинда ғалаба қозонишган. Етти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” бугунга қадар “Насаф” 5 марта мағлубиятга учратган. “Насаф” 81та гол киритган, “Андижон” эса қаршиликлар дарвозасини 43 бора аниқ нишонга олган. “Насаф” ўзаро ўйинларда 73 очко ишлаб олган бўлса, “бургутлар”да ушбу кўрсаткич 22 тага тенг.

“Насаф” ўзаро ўйинларда “Андижон" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 8:1 га тенг бўлса, “Андижон”да бу кўрсаткич – 6:0 бўлиб турибди.

2014 йил иккала ўйинда “Насаф” ғалаба қозонган. Қаршидаги баҳсда Артур Геворкян дублга эришган, Олександр Коблаш яна бир бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилганди. “Бургутлар” сафида ягона жавоб тўпига Рустам Аъзамов муаллифлик қилганди – 3:1. Водийдаги учрашувда Артур Геворкян томонидан пенальтидан урилган гол “Насаф”га ғалаба келтирганди – 1:0.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
12.03.2015 «Насаф» - «Андижон» 3:1
01.10.2014 «Насаф» - «Андижон» 3:0
22.04.2012 «Насаф» - «Андижон» 4:0
06.03.2011 «Насаф» - «Андижон» 2:0
06.05.2010 «Насаф» - «Андижон» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз уйида 15 бор ғалаба қозонган, “бургутлар” Қаршидан фақат бир марта (1999 йил) ғалаба билан қайтган. 2007 йилдаги баҳсда эса “Андижон” сафарда дуранг ўйнаган. Охирги еттита уй ўйинида “Насаф” етти бор зафар қучган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика