RU

Последние новости

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  2 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  5 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  746 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  165 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

Превью. "Насаф" - "Ал Садд". Даммамда "довул" бўладими? Новости

Превью. "Насаф" - "Ал Садд". Даммамда "довул" бўладими?

Ўзбек клубларининг бу мавсум ОЧЛдаги иштирокини кеча "Пахтакор" бошлаб берган бўлса, бугун "Насаф" давом эттиради.

"Аждарлар"нинг гуруҳ босқичидаги дастлабки рақиби Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси. 


Бугун "Насаф" ОЧЛдаги юришини бошлайди


ОЧЛ гуруҳ босқичидаги бешинчи уриниш беш бўлсин

Плей-офф босқичида сафарда БААнинг "Банияс" клубини мағлуб этган "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди. Жорий йилги иштирок клуб учун ОЧЛдаги бешинчиси ҳисобланади.  Жамоа аввалги 4та (2012, 2015, 2016, 2018 мавсумлар) мусобақада гуруҳдан чиқиш вазифасини бажара олмаган. Халқаро майдондаги энг яхши натижасини эса 2011 йил ОФК кубогида қўлга киритган эди. 


 ОЧЛ. "Пахтакор" ва "Насаф"нинг гуруҳ ўйинлари тақвими (тўлиқ)


"Насаф"нинг Қатар клубларига қарши статистикаси 

Рўзиқул Бердиев шогирдлари Қатар клублари билан умумий ҳисобда ОЧЛ гуруҳ босқичида 6 маротаба тўқнаш келган. Бугунги ўйин тарихдаги 7 ҳисобланади. Ўтказилган олтита ўйиннинг биттасида "Насаф" ғалабани ўзиники қилган бўлиб, 2018 йил Қаршида "Ал Садд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Бу ҳозирча Қатар клублари устидан қозонилган ягона ғалаба бўлиб турибди. 


03.04.2012. "Ал Райян" - "Насаф" 3:1

18.04.2012. "Насаф" - " Ал Райян" 0:1

16.03.2016. "Ал Жаиш" - "Насаф" 1:0

05.04.2016. "Насаф" - "Ал Жаиш" 0:0

05.03.2018. "Насаф" - "Ал Садд" 1:0

13.03.2018. "Ал Садд" - "Насаф" 4:0


Бевосита рақиб ҳақида тўхталсак, "Ал Садд" ўтган мавсум Қатар Юлдузлар Лигасини 62 очко билан чемпион сифатида якунлади. Жамоани айни вақтда испаниялик Хави Грасия бошқармоқда. Ушбу мутахассис "Валенсия", "Уотфорд", "Малага", "Рубин" жамоаларидаги фаолияти билан таниш саналади. Таркибида Абдулкарим Ҳассан, Мешал Баршам, Садд Ал Шиб, Ториқ Салмон, Буалем Хухи, Педро Мигел, Акрам Афиф, Ҳасан Ал Ҳайдос, Родриго Табата сингари Қатар терма хамоаси футболчилари бор. Легионерлардан Санти Касорла, Бағдод Боугеджа, Андре Айю каби юлдузларга ортиқча таъриф бериш шарт эмас, деб ўйлаймиз.

"Ал Садд"нинг ОЧЛ учун таркиби

Дарвозабонлар: 1. Саад Ал Шиб, 22.Мешал Баршам, 31. Юсуф Балидеҳ, 32. Карим Ҳайдар Диб, 97. Абдалла Абраҳим.

Ҳимоячилар: 2. Педро Мигел, 3.Абдулкарим Ҳассан, 4. Аҳмед Сайяр, 6.Ториқ Салмон, 16. Буалем Хухи, 20. Салим Ал Ҳажри, 70. Мусааб Ҳидир Муҳаммад

Ярим ҳимоячилар: 5. Жунг Воо Юнг (Жанубий Корея), 7. Муҳаммад Ал Баяти, 8. Али Асадалла, 9. Юсуф Абдурисаг Юсуф, 12. Родриго Табата, 13. Абдулла Ал Язиди, 17. Гильерме (Бразилия), 18. Муҳаммад Ал Қурайши, 19. Санти Касорла (Испания), 23. Аҳмад Ал Саид, 44. Маҳди Ал Межаба, 45. Абдулраҳмон Ал Наими, 47. Файсал Азади, 95. Талал Ал Шаиби

Ҳужумчилар: 10. Ҳасан Ал Ҳайдос, 11. Бағдод Боунеджа (Жазоир), 15. Акрам Афиф, 24. Андре Айю (Гана), 90. Абдулраҳмон Ал Досари




ОЧЛ-2022. "Ал Садд" бош мураббийи: "Насаф"га қарши ўйин қийин бўлиши аниқ, аммо мусобақани ғалаба билан бошламоқчимиз"



"Насаф"нинг таркиби ва йўқотишлар 

Афсуски, Саудия Арабистони сафаридан олдин "Насаф"нинг қанот ҳимоясидаги муҳим бўлаги Шерзод Насруллаев "Локомотив" билан ўйинда жароҳат олиб сафдан чиқди. Шунингдек, Ғолиб Ғайбуллаев ҳам жароҳати сабаб жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқ. "Насаф" Даммам шаҳрида бўлиб ўтадиган гуруҳ босқичида иштирок этиш учун 23 нафар футболчи билан келган.

Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев, Азамат Сойибов, Абдувоҳид Неъматов.

Ҳимоячилар: Алибек Давронов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Сардор Садуллаев, Зафармурод Абдираҳматов, Умарбек Эшмуродов.

Ярим ҳимоячилар: Муродбек Раҳматов, Шароф Муҳитдинов, Иван Соловев, Суҳроб Нуруллоев, Баҳром Абдураҳимов, Шаҳзод Акрамов, Акмал Мозговой, Азиз Холмуродов, Аслиддин Турсунпўлатов, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич.  

Ҳужумчилар: Ҳусайн Норчаев, Семир Смайлагич.


ФОТО. ОЧЛ. "Насаф" "Ал Садд"га қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ



ОЧЛ-2022. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади"


ВИДЕО. "САфарда". "Насаф"нинг машғулоти ва Рўзиқул Бердиевдан интервью


Дебютантлар 


"Насаф" сафида бугун кўп футболчилар ОЧЛ гуруҳ босқичида дебют қилиши кутилмоқда. Умарбек Эшмуродов, Шароф Муҳиддинов, Баҳром Абдураҳимов каби тажрибали футболчилар жамоа либосида бир неча бор ОЧЛ баҳсларида майдонга тушишган яъни кўникма шаклланган, дея оламиз. Қолган футболчилар ўтган мавсум ОФК кубоги ўйинлари орқали бу борадаги тажрибаларини оширишди. Эндиликда улар ёш футболчи эмас. Балки ўз жамоасининг етакчисидир. "Аждарлар" 2018 йил "Ал Садд"ни ютишни уддасидан чиқа олишган. Демак бугун яна бир бор мана шу ишни такрорлаш талаб этилади. Албатта қийин. Умид эса сўнгги паллада сўнади. Қатар клуби устидан қозонилган ғалаба орқали Даммамда "довул" бўлишига тилакдошмиз. Учрашув бугун Тошкент вақти билан 22:15да бошланади. 


Аль-Садд

Буалем Хухи - 55'

Лига чемпионов АФК. Группа E . Тур 1

08/04/2022, 23:15

1
:
1
Завершен

Насаф Карши

Педро Мигель - 31'

45'
90'
27'  Абделькарим Хассан
55'  Буалем Хухи
55'  Санти Касорла
61'  Педро Мигель
63'  Педро Мигель
68'  Али Ассадалла (Мохаммед Ваад)
68'  Хассан Аль-Хайдос (Тарек Салман)
81'  Акрам Афиф (Салем Аль-Хаджри)
11'  Семир Смайлагич
31'  Педро Мигель
46'  Shakhzod Akromov (Sukhrob Nurulloev)
50'  Sukhrob Nurulloev
54'  Семир Смайлагич (Хусаин Норчаев)
61'  Алибек Давронов
67'  Sharof Mukhiddinov (Bakhrom Abdurakhimov)
75'  Алибек Давронов (Иван Соловьев)







Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика