RU

Последние новости

22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  0 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  9 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  9 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  28 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  1 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  485 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  1 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  27

Превью: “Металлург” – “Насаф” Новости

Превью: “Металлург” – “Насаф”

Мамлакат XXVII миллий чемпионатининг 14-турида “Металлург” ўз майдонида Суперлиганинг етакчи ва кучли жамоаларидан – Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар бугунгача кучлилар сафида ўзаро 41 та учрашув ўтказишган. Шулардан 26 тасида қаршиликлар ғалаба қозонишган бўлишса, 10 учрашувда “Металлург” “Насаф”ни таслим этган. 5 та ўйинда эса ғолиб жамоа номи аниқланмаган, кучлар тенг келган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 70:32. Ўзаро ўйинларда “Насаф” 83 очколи бўлган, “Металлург” эса 35 очко жамғарган.

“Насаф”нинг Бекобод клуби устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:0 га тенг. “Металлург” эса ушбу рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб эта олган.

Мазкур жамоаларнинг бу йилги мавсум биринчи даврасидаги Қаршида ўтган учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилганди. Учрашувнинг 33-дақиқасида Ислом Рашидхоновнинг тўп оширишидан кейин Азизжон Ғаниев ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада Суҳроб Нуруллоевнинг голи эвазига бекободликлар мағлубиятдан қутилиб қолишганди. Суҳробга гол киритишида Шаҳзод Шайманов ассистентлик қилганди.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги барча учрашувлар:
26.05.2017 «Металлург» – «Насаф» 1:0
16.05.2016 «Металлург» – «Насаф» 1:0
30.09.2015 «Металлург» – «Насаф» 0:1
12.09.2014 «Металлург» – «Насаф» 0:2
29.09.2013 «Металлург» – «Насаф» 2:1
18.08.2012 «Металлург» – «Насаф» 1:0
21.08.2011 «Металлург» – «Насаф» 0:1
14.06.2010 «Металлург» – «Насаф» 0:0
25.04.2009 «Металлург» – «Насаф» 1:3
02.11.2008 «Металлург» – «Насаф» 1:0
25.11.2007 «Металлург» – «Насаф» 2:1
22.10.2006 «Металлург» – «Насаф» 1:2
24.04.2005 «Металлург» – «Насаф» 2:3
05.11.2004 «Металлург» – «Насаф» 0:2
20.09.2003 «Металлург» – «Насаф» 1:1
16.11.2002 «Металлург» – «Насаф» 3:0
10.03.2001 «Металлург» – «Насаф» 0:1
03.08.2000 «Металлург» – «Насаф» 0:0
06.06.1999 «Металлург» – «Насаф» 3:1
01.11.1998 «Металлург» – «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” Бекободда бу рақибни 9 марта мағлуб этган. "Аждарлар" маъданчилар майдонида 8 бор ғалаба қозонишган. Учта учрашувда эса дуранг кузатилган.


Танишинг, "Металлург" рақиби: “Насаф”

Қашқадарё вилояти маркази шарафини ҳимоя этувчи мазкур клубга 1985 йилда асос солинган. Жамоа дастлабки мавсумларни “Геолог” номи остида ўтказган. 1992 йилда “Пахтачи”, 1993-95 йилларда “Насаф”, 1996 йилда “Динамо-Насаф” номи билан мусобақаларда иштирок этган. 1997 йилдан шу кунга қадар олий лига баҳсларида “Насаф” номи билан қатнашиб келаяпти. Клуб қисқа фурсат ичида жуда бой тарихга эга бўлди. 2011 йилда мамлакат вице-чемпионлигига эришди. Миллий биринчилигимизда энг кўп – 10 марта бронза медали билан тақдирланди. Ўзбекистон кубоги соҳиби – 2015 йил. Беш марта кубок ўйинларининг финалчиси. 2001/2002 йилларда Осиё чемпионлари кубоги мусобақасида ярим финалгача етиб борган бўлса, 2011 йили ОФК кубогини қўлга киритган. Бундан ташқари 2016 йилда Ўзбекистон Суперкубогига ҳам сазовор бўлган. Икки марта (2002, 2011 йиллар) ОФКнинг “Ҳалол ўйин” совринини қўлга киритган.

Миллий чемпионатларимизда клуб шарафини энг кўп ўйинда ҳимоя этган футболчиси Рўзиқул Бердиев саналади. Бугунги кунда бош мураббийлик лавозимида ишлаб келаётган Р.Бердиев 314 ўйинда футболчи сифатида майдонга тушган. Жамоа тўпурари Зафар Холмуродов. У рақиблари дарвозасига 181 та гол урган. Битта мавсум бўйича ҳам энг яхши кўрсаткич Зафар Холмуродовга тегишли – 30 та гол, 2000 йил.

Жамоанинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 8:1 (2004 йил – “Андижон”), 7:0 (2004 йил – “Металлург”). Энг йирик мағлубияти эса – 0:6 (1998 йил – “Андижон”). Энг сермаҳсул учрашув эса 2006 йили “Хоразм” жамоасига қарши кечган учрашув бўлган – 9:3.

“Насаф” олий лигада бугунгача 631 та ўйин ўтказган: 354 та ғалаба, 119 та дуранг, 158 та мағлубият қайд этган. Рақиблар дарвозасига 1141 та гол киритган ҳолда, ўз дарвозалари тўридан 695 та тўп олиб чиқишган.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика