RU

Последние новости

20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  0 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 20:00Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" 1:1 (матнли трансляция)  26 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  5 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

Превью. "Локомотив" - "Сўғдиёна" Новости

Превью. "Локомотив" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 18-турини ёпиб берувчи ўйин Тошкентда "Локомотив" ва "Сўғдиёна" клублари ўртасида бўлиб ўтади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
17 август 2015. Тошкент. "ТТЙМИ" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: С. Ризаев.

“Локомотив” ва “Сўғдиёна” олий лигада 15 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ушбу рақибни 11 марта мағлуб этган. “Сўғдиёна” 2 марта ғалабага эришган. Қолган 2та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 33та гол урган, “Сўғдиёна” футболчилари атига 9 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 35 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” ҳисобида 8 очко бор. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Янгиерда бўлиб ўтган учрашувда томошабинлар 4та голнинг гувоҳи бўлишган. Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедовнинг урган голларига майдон эгалари сафига Анвар Ражабов пенальтидан жавоб берганди – 1:3.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
07.04.2014 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 3:1
13.05.2013 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 3:1
07.09.2009 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 1:0
12.11.2008 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 3:0
02.04.2006 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 1:0
21.05.2005 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 5:0
25.06.2004 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз уйида “Сўғдиёна”га қарши кечган 7та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлган. Жиззах клуби сафарда атига 2та гол ура олган. Охирги икки ўйинда бир хил 3:1 ҳисоби қайд этилган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика