RU

Последние новости

13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  1 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  2 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  5 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  9 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0

Превью. "Локомотив" - "Қизилқум" Новости

Превью. "Локомотив" - "Қизилқум"

Навоийнинг "Қизилқум" клуби Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
16 май. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), В. Лушин (Гулистон), А. Мўминов (Тошкент вилояти)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 18 бор кесишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. Иккала жамоа 7 мартадан ғалабага эришишган Яна 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Локомотив” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 21та гол киритиб ўз дарвозаларидан 15 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “темирйўлчилар” ҳам, “Қизилқум” ҳам 25тадан очко қўлга киритган.

“Локомотив” олий лигада “Қизилқум” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахтликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1га тенг.

Ўтган йил Тошкентда ташкил этилган ўйинда ҳисобни меҳмонлар вакили Фаррух Шотурсунов очганди. Бунга Иван Нагаев ва Акмал Холматовнинг (2та) голлари билан жавоб берган “темирйўлчилар” иродали ғалабани тантана қилишган – 3:1. Навоийдаги баҳс тақдирини 90+4-дақиқада Хуршид Йўлдошев томонидан урилган ягона гол ҳал қилганди – 1:0.  

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2013 «Локомотив» - «Қизилқум» 3:1
25.06.2012 «Локомотив» - «Қизилқум» 0:1
21.10.2010 «Локомотив» - «Қизилқум» 1:0
07.08.2009 «Локомотив» - «Қизилқум» 2:1
16.08.2008 «Локомотив» - «Қизилқум» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 6тасида майдон эгалари уч очкога эга бўлишган. Бир марта дуранг қайд этилган ва “Қизилқум” 2 бора Тошкентдан ғолиб сифатида қайтган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика