RU

Последние новости

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  6 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Превью. "Локомотив" - "Бухоро" Новости

Превью. "Локомотив" - "Бухоро"

"Локомотив" клуби бу турни ўз уйида "Бухоро"га қарши ўтазади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
11 июнь 2016. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Нугманов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

“Локомотив” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 20 бор куч синашишган. Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрастмоқда. 10та ўйинда “Локомотив”, 5та ўйинда “Бухоро” ғалаба қозонган. 5та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Темирйўлчилар” ўзаро ўйинларда 36 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Бухоро” эса 25  бор гол кирита олган. “Локо” ўзаро ўйинларда 35 очкони қўлга киритган, “Бухоро” ҳисобида 20 очко бор. “Локо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. Бухороликларнинг энг йирик ғалабаси эса 3:1.

Ўтган йил биринчи даврада Бухорода ўтган ўйинда мезбонлар сафида Жамолиддин Убайдуллаев ва Сухроб Неъматов гол уришган, "Локо" таркибида эса Олег Зотеев, Лутфулла Тўраев ва катта Жасур Ҳасанов тўп киритган - 2:3. Иккинчи даврада Тошкентдаги учрашув Марат Бикмаевнинг бенефисига айланганди. Унинг иккита голи жамоасига ғалаба келтирган – 2:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.10.2015 «Локомотив» - «Бухоро» 2:0
23.06.2014 «Локомотив» - «Бухоро» 2:0
04.03.2013 «Локомотив» - «Бухоро» 5:1
04.09.2012 «Локомотив» - «Бухоро» 2:1
24.06.2009 «Локомотив» - «Бухоро» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” бу рақибни ўз уйида 7 марта мағлуб этган. “Бухоро” сафарда 3 бор ғалаба қозонган. Бухороликлар сўнгги бор Тошкентда 2009 йил ғалаба қозонишган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика