RU

Последние новости

21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  0 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2

Превью. "Локомотив" - "Бухоро" Новости

Превью. "Локомотив" - "Бухоро"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида "Бухоро" клубини қабул қилади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
20 октябрь 2015. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), В. Лушин (Гулистон), О. Жумаев (Навоий), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

“Локомотив” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 19 бор куч синашишган. Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрастмоқда. 9та ўйинда “Локомотив”, 5та ўйинда “Бухоро” ғалаба қозонган. 5та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Темирйўлчилар” ўзаро ўйинларда 34 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Бухоро” эса 25  бор гол кирита олган. “Локо” ўзаро ўйинларда 32 очкони қўлга киритган, “Бухоро” ҳисобида 20 очко бор. “Локо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. Бухороликларнинг энг йирик ғалабаси эса 3:1.

Биринчи даврада Бухорода ўтган ўйинда мезбонлар сафида Жамолиддин Убайдуллаев ва Сухроб Неъматов гол уришган, "Локо" таркибида эса Олег Зотеев, Лутфулла Тўраев ва катта Жасур Ҳасанов тўп киритган - 2:3.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
23.06.2014 «Локомотив» - «Бухоро» 2:0
04.03.2013 «Локомотив» - «Бухоро» 5:1
04.09.2012 «Локомотив» - «Бухоро» 2:1
24.06.2009 «Локомотив» - «Бухоро» 1:3
23.11.2008 «Локомотив» - «Бухоро» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” бу рақибни ўз уйида 6 марта мағлуб этган. “Бухоро” сафарда 3 бор ғалаба қозонган. Бухороликлар сўнгги бор Тошкентда 2009 йил ғалаба қозонишган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика