RU

Последние новости

00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  23 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  3 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  16 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1

Превью. "Локомотив" - "Бухоро" Новости

Превью. "Локомотив" - "Бухоро"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Бухоро" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
23 июнь. Тошкент. “ТТЙМИ” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Локомотив” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 16 бор куч синашишган. Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрастмоқда. 7та ўйинда “Локомотив”, 5та ўйинда “Бухоро” ғалаба қозонган. 4та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Темирйўлчилар” ўзаро ўйинларда 28 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Бухоро” эса 22  бор гол кирита олган. “Локо” ўзаро ўйинларда 25 очкони қўлга киритган, “Бухоро” ҳисобида 19 очко бор. “Локо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. Бухороликларнинг энг йирик ғалабаси эса 3:1.

2013 йил биринчи даврада Тошкентдаги ўйинда йирик ҳисоб қайд этилган. Зайниддин Тожиев ва Фарҳод Тожиев икки мартадан, Иван Нагаев бир марта меҳмонлар дарвозасига гол урган. Алексей Николаевнинг голи фақат ҳисобни қисқартирганди холос – 5:1. Бухородаги баҳс тақдирини кичик Жасур Ҳасановнинг урган голи ҳал қилганди – 0:1.  

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
04.03.2013  «Локомотив» – «Бухоро»  5:1
04.09.2012  «Локомотив» – «Бухоро»  2:1
24.06.2009  «Локомотив» – «Бухоро»  1:3
23.11.2008  «Локомотив» – «Бухоро»  4:1
22.06.2007  «Локомотив» – «Бухоро»  1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” бу рақибни сафарда 3 марта мағлуб этган. Қолган 5та ўйинда “темирйўлчилар” 3 очкога эга чиқишган. Тошкентдаги охирги икки баҳсда “Локомотив” ғолиб бўлган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика