RU

Последние новости

13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  7 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  1 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  14 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  7 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  13 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  5 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8

Превью. "Локомотив" - "Андижон" Новости

Превью. "Локомотив" - "Андижон"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон)
10 май 2015. Тошкент. “ТТЙМИ” стадиони. 19:00 (СПОРТ ТВ live)
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), О. Абдувасилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
 
“Локомотив” ва “Андижон” олий лигада жами 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Локомотив”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 9та ўйинда ғолиб бўлишган. 3та  ўйинда дуранг қайд этилган. 4 учрашувда эса “бургутлар” зафар қучишган. Тўплар нисбатида ҳам “Локо” олдинда - 27:17. Ўзаро ўйинларда “темирйўлчилар” 30 очкони, “Андижон” эса 15 очкони  қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил “Локо” ўз майдонида Фарҳод Тожиев ва Иван Нагаевнинг дубллари эвазига 4:0 ҳисобида зафар қучганди. “Андижон” майдонида ҳам мағлуб бўлган. Аббос Махсталиевнинг голига меҳмонлар Александр Гейнрих ва Фарҳод Тожиевнинг голлари билан жавоб берганди – 1:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
28.04.2014  «Локомотив» – «Андижон»  4:0
11.05.2012  «Локомотив» – «Андижон»  1:1
18.09.2010  «Локомотив» – «Андижон»  2:0
09.11.2009  «Локомотив» – «Андижон»  2:2
29.06.2008  «Локомотив» – «Андижон»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” cўнгги марта “Локомотив” уйидан 2007 йилги мавсумда уч очко билан қайтган. Умуман олганда ўша ғалаба “бургутлар”нинг сафарда қўлга киритилган ягона ғалабаси бўлиб турибди. Қолган ўйинлардаги натижалар қўйидагича – 2 дуранг, 5 мағлубият.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика