RU

Последние новости

21:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1 (матнли трансляция)  252 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  5 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1 16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  7 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  2 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  20 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  2

Превью. Европа Суперкубоги. "Бавария" - "Челси" Новости

Превью. Европа Суперкубоги. "Бавария" - "Челси"

"Бавария" ва "Челси" бугун Европа Суперкубоги учун ўйинда майдонга тушишади.
Бу ўйин Чехия пойтахти Прагадаги "Эден" стадионида бўлиб ўтади.

"Бавария" ва "Челси" ўртасидаги ўйин 30 август куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

1998-2012 йилларда Европа Суперкубоги учун ўйин Монакодаги "Луи II" стадионида ўтказиб келинган, аммо энди бу ўйин ҳар йил турли стадионларда бўлиб ўтади. 2013 йилги ўйинни ўтказиш Прага чекига тушди. Кейинги иккита Европа Суперкубоги Уэльсдаги "Кардифф Сити", ва Тбилисидаги "Михаил Месхи" стадионида бўлиб ўтади.

"Челси" 1998 йил Суперкубокда "Реал"ни 1:0 ҳисобида таслим қилганди. Прагага йўлланмани Лондон клуби май ойида бўлиб ўтган Европа Лигаси финалида "Бенфика" устидан қозонилган ғалаба туфайли (2:1) қўлга киритди. Бир ярим ҳафта ўтгач "Бавария" худди шу ҳисоб билан Европа чемпионлар лигаси финалида "Боруссия" устидан зафар қучганди. 2012 йил ЕЧЛ финалида"Челси" “Бавария”ни Мюнхендаги стадионда мағлуб этганди.

“Челси” 2012 йил август ойида Европа Суперкубоги финалида "Атлетико"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлганди - 1:4.

"Бавария" клуби эса Европа Суперкубогида умуман омади келмаган. Мюнхен клуби Суперкубокда уч марта ўйнаб учаласида ҳам мағлуб бўлган ягона клуб саналади. 1975 йилда улар Киевнинг "Динамо" клубига икки ўйин натижасига кўра 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Кейинги йил "Бавария" ўз майдонида “Андерлехт”ни мағлуб этганди (2:1), аммо Брюсселда имконият бой берилганди - 1:4. Монакода мюнхенликлар бир марта, 2001 йил ўйнашганди ва "Ливерпуль"га ютқазиб қўйишган - 2:3.

Агар давлатлар бўйича оладиган бўлсак, Англия клублари Суперкубок финалида етти марта ғолиб чиққан ва шунча марта мағлуб бўлган. Германия клублари эса барча еттита ўйинда ҳам имкониятни бой беришган.
 
Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика